Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Бугунги суҳбатимиз, сизни руҳий-шахсий ҳаётингизга назар ташлашга ундаши аниқ. Келинг, Худо билан муносабатимизга диққат қиламиз. Худо сизнинг ҳаётингизда нимадир қилмоқда. У ҳар биримизнинг ҳаётимизда нималардир қилаётганини фақат Худонинг ишларига ва бошқарувига қарабгина қисман билишимиз мумкин. У ишлар экан, ҳар биримизнинг ҳаётимизда Ўзининг ҳузурини билдиришни истайди. У Ўз ҳузурини бизга қандай билдириши ҳақида ўйлаб кўрайлик. Унинг ҳузурини ҳис қилиш бизга куч берадими? Мен Худонинг ҳузурини билиш ҳақида ўйлаганимда биринчи бўлиб ҳаёлимга Унинг кимлиги келади. Яъни, Унинг бутун оламнинг Ҳукмдори, бу дунёнинг Худоси экани, ҳамма нарсаларни У яратгани, У менинг Нажоткорим, Раббим ва Устозим экани ҳамда мени севувчи Худо экани ҳаёлимга келади. Бундан аълороқ яна нима бўлиши мумкин?
Narrator 2 Худо сизни Ўз ҳузурини сизга намоён қиладиган даражада севади. Унинг ҳузурини ҳис қилиш бизга У бизни даъват қилган ишларни қилишимиз учун куч беради. Ҳамма ҳолатларда Худо қандай ишлайди? У инсонлар билан ҳамкорлик қилади, натижада инсонлар солиҳ ҳаёт кечиришга илҳом олади. Инсонлар Худо улардан истаган ишларни қилишга илҳомланади. Дейлик, сиз котибасиз ёки электр жиҳозлар билан ишлайсиз ёки чилангар ёки врачсиз. Ҳақиқат шуки – қаерда ва ким бўлиб ишлашингиздан қатъий назар Худо сизга Ўзини билдиришни истайди. Ўзингизни кимнингдир ўрнига қўйманг. Сиз Худонинг назарида қадрлисиз. У сизни ишонишингизни истайди. Сиз билан мен Уни сўроққа тутмаймиз, шунчаки Унга итоат қиламиз. Тўғри, баъзан “Худойим, менга айтганларингни ва Сен қилишимни истаган нарсаларни аниқ тушунганимга ишонч ҳосил қилишим керак” дейишимиз мумкин.
Narrator 1 Масалан, Калом ўқиётганингизда Худонинг ҳузурини ҳис қилганмисиз? Яъни бошқа нарса ўқиганингизда буни ҳис қилмайсиз. Шунинг учун мен Калом ўқиганимда қўлимда қизил ҳамда қора қалам билан ўқийман. Чунки кўпинча янги нимадир очилади, янги нимадир ўрганаман. Бу оятларни авваллари минг марталаб ўқиган бўлишим мумкин, бироқ бугун бу оятлар менга қандайдир муҳим нарсани айтаётган бўлади. Худо Ўзини танитишни истайди, сизлардан ягона ўтинчим шуки – ҳаётингизни Унга бағишаланг ва У нималар қилишини кузатинг. У сизга махсус йўл билан Ўзини зоҳир қилади. Бошқаларга Ўзини зоҳир қилган йўл билан эмас, сизга мос келадиган йўл билан зоҳир қилади. Бу ҳақда ўйлаб кўринг – сизнинг Унга бўлган муносабатингиз олдиндан белгилаб қўйилган. Яъни бу муносабат сизнинг вазиятларингиз, ҳаётдаги ўрнингиз учун Худо томонидан белгилаб қўйилган.
Narrator 2 Сиз талабамисиз ёки аллақачон ёшингиз тўқсонга борганми, аҳамияти йўқ, сизнинг ҳаётингиз учун Худонинг қандайдир режаси бор. Ҳамма гап – Унга қулоқ солишингизда. Худо билан бундай муносабатнинг сиз учун аҳамияти борми? Худо сизга Ўзини зоҳир қиладиган даражада сизни севишини англаб етганингизда қолган ҳамма нарсаларни арзимас эканлигини билиб оласиз. Худо ҳамма одамларга бир хил йўл билан Ўзини намоён қилмайди. Бизнинг Худо бетакрор Худо. У Ўзини бизга танитади. Қадрдон биродар, агар ҳали ҳам Унинг ҳузурини қидираётган бўлсангиз, Каломни қўлингизга олинг. Бутун ҳаётингизни ибодатда Унинг қўлига беринг. Сиз эмас, У сизни бошқаришига қўйиб беринг, шунда Худонинг ҳузури сизни қамраб олади. Ҳаётнинг Худо билан кечадиган ажойиб қирралари ҳақида бизнинг www.dilkashradio.com сайтимизда берилган суҳбатлардан бохабар бўласиз.