3:27

Руҳий кўзлар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Сизлар билан яна суҳбатлашиш бахтига муяссар бўлганимиздан хурсандмиз. Бугунги суҳбатимизни тайёрлаш чоғида, менга бир нарса очилди ва энди доим шу нарсанинг пайидан бўлишга қарор қилдим. У нима экан, дейсизми? Суҳбатимизни охиригача эшитсангиз, сиз ҳам менинг қароримга қўшиласиз. Буни бошлашдан олдин, 2 Шоҳлар 6 бобда нима бўлаётганини қисқача айтиб ўтаман. Орам шоҳи Исроилга қарши жанг қилаётган эди. У исроил ҳалқи ва шоҳи қандай қилиб ҳаммасини олиндан билиб олаётганини тушунолмасди. Орам шоҳи сўради – “Менга айтинглар-чи, қайси бирингиз Исроил шоҳи билан алоқадасиз? Ҳеч қайсимиз, шоҳ жаноблари! — деди лашкарбошилардан бири. Бу Исроилдаги пайғамбар Элишайнинг иши, у ҳатто ётоқхонингизда айтган гапингизни ҳам Исроил шоҳига аён қилиб туради. Улар нима бўлаётганини билишади.

Narrator 2 “Боринглар, унинг қаердалигини билиб келинглар! – деб буюрди Орам шоҳи. Мен биронтасини юбораман-да, уни қўлга тушираман. Шундан кейин: “Элишай Дўтанда”, деб шоҳга ҳабар етказдилар. Орам шоҳи ўша ерга отлиқлар, жанг аравалари ва катта куч жўнатди. Улар тунда келиб, шаҳарни ўраб олдилар. Тонгда пайғамбарнинг ҳизматкори ўрнидан туриб, ташқари чиқди. Қараса, шаҳар атрофида отлиқ лашкарлар, жанг аравалари турибди. Шунда ҳизматкор: Эвоҳ! Ҳазратим, энди нима қиламиз? – деб сўради.” У ўлгудек қўрқиб кетган эди. Қўрқма, — деди Элишай, — чунки бизнинг ҳимоячиларимиз уларникидан жуда кўп. Кейин Элишай илтижо қилди: — Эй Эгам! Хизматкоримнинг кўзини оч, у кўрсин!” Эгамиз хизматкорнинг кўзини очиб юборди. Элишайнинг атрофидаги қирлар оловли отлар ва жанг араваларига тўлиб кетганини хизматкор кўрди”.

Narrator 1 Нима бўлаётганини англадингизми – агар Худонинг ҳузурида бўлсангиз, Худонинг назаридаги нарсаларни кўра оласиз. Худонинг назари билан қараганингизда ҳамма нарса ўзгаради. Бу эса руҳий кўзлар ёки танавий кўзлар билан қарашга боғлик. Бугун сизлар учун ибодатим шуки, сизлар ўз ҳаётингизда Худонинг марҳаматини, яъни Унинг ҳузурида бўлишни қўлдан бой берманг. Ҳар қандай вақтда сиз тасаввур қила олмайдиган тарзда Худо Ўзини намоён қилиши мумкинлигини билинг. Сиз ўзингиз Унинг ҳузурини ярата олмайсиз, олдиндан билмайсиз ва буни амалга ошириш қўлингиздан келмайди. Ҳаётингизда уни пайдо қилиш Унинг қўлида, чунки У сизнинг кимлигингизни, қаерда эканингизни ва ҳаётингизда нима қилмоқчилигини Ўзи билади.

Агар ҳеч қачон Уни ўзингизнинг Нажоткорингиз, деб ишонмаган бўлсангиз, “Менда бундай бўлмайди. Мен буларни тушунмайман” дейишингиз мумкин.

Narrator 2 Бу табиий, негалигини биласизми? Чунки сиз Худо билан муносабат қила олмайсиз. Агар сиз имонли бўлмасангиз, ичингизда Унинг Руҳи бўлмайди, шунинг учун ҳам У билан мулоқот қилолмайсиз. Қудратли Худо билан муносабат қилиш учун эса, Унинг Масиҳ орқали сиз учун қилган қурбонлигини қабул қилишингиз керак. Ана шундагина Худони тушунишингизга ёрдам берадиган Муқаддас Руҳга эга бўласиз. Мен бу ҳикоядан ўрганган ва ибодатларимда сўрашга қарор қилган ҳақиқатимни сиз ҳам билиб олдингизми? Ҳа, бу руҳий кўзларнинг очилиши ҳақидаги қарор. Биз ҳаётимизга келган ҳар қандай қийинчилик ёки муаммога руҳий кўзлар билан қарасак, ҳаммаси Худонинг қўлида ва Унинг иродаси билан бажо бўлаётганини ва ўзимиз қандай ҳаракат қилишимиз кераклигини билиб оламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top