Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Атрофимизда жуда кўп бериладиган савол Худонинг иродаси билан боғлиқ. Яъни, Худонинг иродаси нима? Кўпинча одамлар шундай сўрашади: “Ҳар бир инсон учун Худонинг иродаси борми? Иккинчидан, биздаги кичкина нарсалар учун ҳам катта нарсалар учун ҳам, асосий саволлар учун ҳам, биздаги истаклар учун ҳам Худонинг иродаси борми? Ёки нима қилишни ўзимиз ҳал қиламизми?” Бизнинг ҳаётимизда Худонинг иродаси энг муҳим жиҳатлардан бири ҳисобланади. Агар сиз Унинг иродаси пайидан бўлсангиз, У Ўз иродасини сизга билдиради. Баъзан уни топиш қийин кечади, баъзан эса осон. Уни топиш учун кўп вақт кетади ва аста-секин Худонинг иродасини кўришни бошлаймиз. Баъзан бу ақлга сиғмайдиган даражада бўлади. Шундай вақтлар бўлганки, бошимга синовлар келиб қийналганман ва бу ақлга сиғмайдигандек кўринган.
Narrator 2 Тушунишим керак бўлган нарсаларни тушунолмасдим. Кейин англаб етдимки, Худо мендан Унинг иродасини тушунишимни талаб қилмас экан, бу нарса мен учун маъносиз кўринса ҳам, Унинг иродасига итоат қилишим керак экан. Баъзан Худо биздан ақлимизга сиғмайдиган нарсаларни талаб қилади. “Бу нарса мен учун аҳамиятсиздек, шунинг учун ўзим тўлиқ тушунмай туриб нега бирон нарса қилишим керак” деймиз. “Агар Худо тўлиқ тушунча берса, унда мен Унинг айтганини қиламан”. Унақада сиз муаммога учрайсиз. У нимадир қилишни истаганида буни нега исташини бизга тушунтиришга мажбур эмас. Мен эса У нима деса ўшани қилишга мажбурман, ҳатто бу нарса мен учун имкони йўқдек кўринса ҳам. Ҳозир Муқаддас Каломда бу нарсани чиройли тарзда кўрсатиб берган мисолларга қарасак. Луқо хушхабарида келтирилган нарса ақлга сиғмайдигандек, Худонинг ақлга сиғмас иродасидек кўринади.
Narrator 1 Агар ҳамма нарса ўзингиз ўйлагандек бўлишига умид қилаётган бўлсангиз, билингки, ҳеч қачон ундай бўлмайди. Шундай қилиб, У Ўз хизматини бошлаган илк пайтда нималар бўлганини кўрамиз. “Бир куни Исо Геннесарет кўли бўйида турганда, оломон Худонинг сўзини эшитиш учун Исонинг ёнида тирбанд бўлди”. Бу кўл Жалила кўли деб ҳам аталади. “Исо кўл қирғоғида турган икки қайиқни кўрди. Балиқчилар қайиқдан чиқиб, тўрларини юваётган эдилар. Қайиқлардан бири Шимўнники эди. Исо Шимўннинг қайиғига тушиб, қирғоқдан бироз нарироқ сузиб боришни илтимос қилди. Сўнг ўтириб, ўша ердан одамларга таълим берди.” Мана шу жойда Унга савол бериш ўринли эди. “Исо гапини тугатиб, Шимўнга деди: “Чуқурроқ ерга сузиб бориб, ўлжа учун тўрларингизни ташланглар. Шимўн Исога шундай деди: “Устоз, биз тун бўйи астойдил ҳаракат қилдик, лекин ҳеч нарса тутолмадик.
Narrator 2 Аммо Сиз айтганингиз учун, тўр ташлаймиз. Улар тўр ташлаганларида, шу қадар кўп балиқ овладиларки, ҳатто тўрлари йиртила бошлади. Улар бошқа қайиқдаги ўртоқларига, ёрдам беринглар, деб ишора қилдилар. Қайиқлар етиб келгач, иккала қайиқни ҳам балиққа тўлдирдилар, қайиқлар сувга бота бошлади. Шимўн Бутрус буни кўрди-да, Исонинг олдига тиз чўкиб деди: “Ҳазрат, менинг ёнимдан кетинг, чунки мен гуноҳкор инсонман”. Шимўн ва ёнидагилар бундай мўл балиқ овидан ҳайратга тушган эдилар. Балиқчиларнинг ажойиб ҳислатлари бор. Балиқчилар жасур бўлишади. Улар дадил бўлиб, ҳеч қачон таслим бўлмайди, сабр-тоқатли бўлади. Худо учун яхши хизматчи бўлиш учун улар ажойиб фазилатга эга. Айнан уларни илк шогирдлар сифатида танлаш, Худонинг иродаси эди. Агар сиз Худонинг ўрнида бўлсангиз, кимларни шогирдликка танлаган бўлардингиз?