Ассалому алайкум қадрдон ва меҳрибон бекалар. Инсон соғлиги унинг яшаш тарзи ҳамда таомланишига боғлиқ экан, бугунги суҳбатимизни оиласининг соғлиғини ва ҳотиржамлигини таъминлашга энг кўп ҳаракат қиладиган бекалар тинглаши лозим деган фикрга келдик. ГМО рус тилидаги «генномодифицированный организм» атамасининг қисқартма шакли бўлиб, бу ўсимликлар генетикаси, яъни ирсиятига таъсир кўрсатишдир. Нима учун зарарли? Энг муҳим нарсани унутмаслик керак – ким ўз ирси ва кейинги авлоди ҳақида қайғурса, у албатта ўз таомномасига ГМО маҳсулотларини киритмаслиги керак. Айниқса, улар инсон танасининг иммун ва жинсий тизимига салбий таъсир ўтказади. ГМО маҳсулотларининг инсон саломатлигига таъсири ҳали тўлалигича ўрганилмаган, лекин у барча тирик организмларнинг нобуд бўлишига олиб келиши мумкинлиги ҳақида фикр билдириш мумкин.
Энг фойдали маҳсулотлар рейтинги: 1. Энг юқори ўринни ичимлик суви эгаллайди. Инсон миясининг тўқсон саккиз фоизи сувдан иборат. Шу сабаб, қониб ичимлик суви ичиш миянинг кислород билан тўйинишига сабаб бўлади. 2. Дон маҳсулотлари: буғдой, ловия, нўхат витаминларга бой. Уларда Менделеев жадвалидаги деярли барча элементлар мавжуд. 3. Уруғ маҳсулотлари, жумладан кунжут, кунгабоқар пистаси, қовоқ уруғи. Улардаги оқсил ва ёғ гўштга нисбатан юқори. Таркибидаги калций эса, сутга нисбатан ўн баробар кучли. Болаларнинг енгил тамаддиси учун шундай уруғлардан таёрланган ширинликлардан олиб қўйиб, уларни картошка чипслари ёки “кириешки” эмас шулардан ейишга одатдантиринг. 4. Ўт ва илдизлар. Йога билан шуғулланувчиларнинг ушбу асосий емаги узоқ умрни таъминлайди. Шивит, петрушка, селдерей, базилик, ялпиз каби кўкатларни ҳар доим истеъмол қилинг.
5. Кейинги ўринда денгиз карами туради. У табиатан мукаммал яратилган: қирқта фойдали элементларга эга. Денгиз карамини доимо истеъмол қилиб юрувчи японлар умрининг ўртача ёши шу сабабдан юзга етади. Бўш вақтингизда япон ёки корейс таомларини таёрлашни ўргансангиз, оила аъзоларингиз ҳам йодга ва минералларга бой денгиз карамини истеъмол қилишни ўрганади. 6. Асални ушбу рўйхатга қўшмасак бўлмайди. Турли касалликларда табиий асалнинг фойдаси тарихдан маълум. Энергетик жиҳатдан ҳам асал гўшт маҳсулотларидан юқори туради. 7. Мевалар. Уларда албатта сув, табиий ширинлик мавжуд бўлади. Ҳар бир меванинг турли фойдали хусусиятлари бор. Шарбатлари эса ҳам чанқоқни босади, ҳам организмни витаминга тўйинтиради. 8. Барра сабзавотлар: бодринг, сабзи, қовоқ, редиска, карам бошқа сабзавотларга нисбатан фойдалилиги билан ажралиб туради.
9. Ёнғоқ. Уларни суткасига 150 гр.дан ортиқ истеъмол қилиб бўлмайди. Чунки уларда ёғ ва оқсиллар жуда кўп. Ёнғоқлар ичида грек ёнғоғи анча фойдали. Кунига беш дона ёнғоқ ейиш одамни радиациядан ҳимоялайди. Мумкин қадар ҳарид қилиш чоғида шоколад ёки бирор ширинлик олиш ўрнига ёнғоқ ва майиз олишни одат қилинг. Чунки улар ҳам табиий ҳам фойдалию 10. Гуруч, гречка ва сули. Улар тўйимли ва фойдалилиги учун кўплаб таомларда ишлатилади. Гуручли таомларни турли хил салатлар билан дастурхонга тортсангиз, нон ейишнинг ҳам ҳожати қолмайди. Гуручнинг ўзини қайнатиб ейиш ҳам бир қанча ҳасталикларга даво қилади. Айниқса, гречка темирга бойлиги учун камқонликда тавсия этилади.