Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Сиз билан тўлқинларимизда яна ғойибона учрашиш насиб этгани учун, Тангрига шукур. Бугунги кундаги ҳаётимизда мавжуд бўлган жуда кўп одатлар расмий иш юргизишлар аслида қадимги халқларнинг удумларидан келиб чиққани ҳеч кимнинг ҳаёлига келмаса керак. Бугун қадимги иброний халқининг бир одати ҳақида суҳбат уюштиришни лозим деб топдик. Суҳбатимизни охиригача тингласангиз, бугунги кундаги қайси одатларимиз айнан шу удумдан келиб чиққанини билиб оласиз. Бироқ суҳбатимизнинг асосий мавзусини бошлашдан олдин, сизга қишлоғимизда бундан тахминан 50-60 йил олдин бўлган бир воқеани айтиб берсам. Бу пайтда мен ҳали туғилмаган бўлсамда, Эргаш Тулки бобони яхши биламан. Эсимни таниганимдан бери бу бобога нима учун шундай лақаб берилгани кўп маротаба турли жойларда эшитганман.
Narrator 2 Айтишларича, Эргаш бобо ёшлигида аҳмоқлик қилиб, бир одамнинг товуқ катагига товуқ ўғрилаш учун кирган вақтда уй эгаси уни кўриб қолган. Шу воқеадан кейин ҳамма уни Эргаш Тулки, деб чақиришни бошлаган. Муқаддас Каломдаги Рут китобини биринчи марта ўқиганимда уларнинг баъзи одатлари менга қизиқ туюлган эди. Бугун сизларга ўша – гувоҳ бўлиш ва шаҳар дарвозаси олдида муҳим ижтимоий ишларни ҳал қилиш удумини ёритиб беришга ҳаракат қиламиз. Гувоҳ бўлиш ёки бирор иш устида гувоҳларни чақириш, нафақат Иброний халқи балки бошқа халқлар учун ҳам оддий ҳол бўлган. Рут китобида ёзилишича, Боаз шаҳар ичидан обрўли оқсоқоллардан ўн нафарини танлаб шаҳар дарвозаси олдига гувоҳ бўлишга чақиради. У ерда оқсоқоллардан ташқари, шу ишга даҳлдор ёки даҳли бўлмаган бошқа оддий одамлар ҳам бўлган. Рутнинг ҳикоясида Рут эрининг яқин қариндоши бўлган Боаздан паноҳ излаб борган.
Narrator 1 Боаз уни ўзига хотинликка олишидан олдин, ўзидан ҳам яқинроқ бўлган бошқа бир қариндошининг олдидан ўтиши ва унга Рутнинг таклифини бериши керак эди. Каломда бу қариндошнинг исми келтирилмаган. Рутни хотинликка олган одам унинг раҳматли қайнотасига тегишли бўлган ерга ҳам эга чиқар эди. Бундай қилиш бошқа томондан ҳам хавф соларди. Яъни унинг ерига ва Рутга эгалик қилган одамнинг бошқа мол-мулки ҳам Рут фарзандли бўлганидан кейин хавф остида қоларди. Чунки бу одамнинг Рутдан туғилган фарзанди бошқа фарзандлар каби, унинг мол-мулкига бошқа фарзандлар билан баробар эга бўларди. Шу сабаб, номи Каломда қайд этилмаган қариндош Рутни ҳам даласини ҳам олишдан бош тортди. Бу воқеа шаҳар дарвозаси олдида юз бераётгани учун бу воқеага ва келишувга анчагина одам гувоҳ бўлган. Муқаддас Китобда бу келишув ҳақида шундай ёзилган:
Narrator 2 “Илгари Исроилда қариндошлик бурчини ўтамоқчи ёки мол–мулкини
алмаштирмоқчи бўлсалар, далил–исбот тариқасида биттаси чориғини ечиб, иккинчисига берарди. Мана шу одат Исроилда қонуний гувоҳлик ўрнини босарди.” Гувоҳ бўлган одамлар бу ҳақида ўз оила аъзосига, улар эса ўз навбатида бу ҳақида пайти келганида ўз фарзандларига ҳикоя қилиб берардилар. Хуллас, халқ орасида бир иш бўлган бўлса, бунга гувоҳ бўлганлар бу воқеани авлоддан-авлодга ўтказишар ва бундан ҳамма боҳабар бўлар эди. Юқорида сизга Эргаш Тулки бобо ҳақида айтганларим бизда ҳам шундай одат борлигини кўрсатади. Боаз ўн нафар обрўли оқсоқолларни танлаб гувоҳликка чақириши ҳам бежизга эмас. Чунки биз бир нарсани эътиборли ва ишонишга лойиқ инсондан эшитсак, унинг сўзларига аниқ ишонамиз. Демак, Боаз жуда аққли иш қилган.