3:31

Тамарнинг иши

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Бугунги суҳбатимиз кўпчиликни қизиқтирган ва бир ўқиганда ҳайратга солган воқеалардан бири, Тамарнинг ҳомиладор бўлиши ҳақида бўлади. Муқаддас Каломда ғалати усуллар билан ҳомиладор бўлиш ҳақида ёзилган. Улардан бири айнан Тамарнинг воқеаси. Ибтидо 38 боб 11-30 оятларда ҳомиладор бўлиш учун қайнотасидан фойдаланган. Бунинг оқибатида Тамардан Параз билан Зерах туғилган. Масала қандай ҳомиладор бўлишда эмас, Худонинг иродасини қидиришда. Қолгани эса Худонинг қўлида. Тамар художўй аёл сифатида ўша даврнинг қонунларига кўра иш кўрди. У ўша даврда ибронийларнинг қонунларига кўра иш кўрди. Худованд инсониятнинг кўпайиш қобилияти йўқолиб қолишини истамайди. Ҳайвонлардагидан фарқли равишда, инсонлардаги кўпайиш қобилияти фақатгина биологик жараён эмас. Биз Худонинг суратида яратилганмиз.

Narrator 2 Бизда шунчаки кўпайишдан кўра каттароқ мақсад бор. Биз ишонамизки, фарзандларимиз Худованд берган барака ва Унинг меросидир. Улар Худованднинг Каломига кўра улғайиши ва келажакда Унинг учун ҳосил келтириши керак. Фарзандларни улғайтириш келажакда биолог, архитектор, химик етиштиришдан ҳам муҳимроқ. Улар чақалоқликдан ўсмирликка, ўсмирликдан катта одам ёшига ўтишларини кузатишимиз, уларга керакли билим ва тарбияни беришимиз керак. Ҳаммасидан ҳам муҳими, уларга Худонинг Каломини ўргатишимиз ва унинг асосида яшашга пойдевор қўйишимиз керак. Агар фарзандлар ёшлигидан Худо Каломига асосан тарбия қилинса, бу йўлдан катта бўлганида ҳам оғишмайди. Тўхтанг, биз Муқаддас Каломдаги ноодатий ҳомиладор бўлиш ҳақида гаплашмаяпмизми? Нега мавзудан четлашиб кетдингиз, дейсизми?

Narrator 1 Йўқ, мавзудан четлашмадик, инсониятга кўпайиш буйруғини берган Худованднинг нега шундай дегани ва нима сабабдан инсонларнинг кўпайиши ҳайвонларникидан фарқ қилиши ҳақида бўлишдик. Энди Тамарнинг воқеасига қарасак, унинг ички кечинмалари ёки нималарни бошидан ўтказгани ҳақида Каломда кўп нарса ёзилмаган бўлса ҳам, унинг ҳаракатларидан нималарни ўйлаётгани маълум. У энг муҳим қонун, насл қолдириш ҳақидаги Худонинг амрига итоат қилди. Қай бир аёл ўз эри ўлса, насл қолдириш учун унинг укасига ёки акасига тегишга рози бўлади. Бу ғалати-ку! Аёлда кўнгил йўқ эканми? Тамар қийналмаган дейсизми? Албатта унга оғир бўлган. Шунча қилганларига қарамай, қайноғалари акасига насл қолдиришни истамай, қабиҳлиқ қилишди. Тамарни таҳқирлашди. Хўш, шундан сўнг у нима қилсин. Энг кенжа қайнукасини ҳам қайнотаси Тамарга уйлантирмоқчи эмас.

Narrator 2 Шунда у ўйлаб-ўйлаб қайнотасидан насл қолдиришга қарор қилди. Жуда ғалати аммо ақл билан қилинган ҳаракат. Албатта Тамарнинг бу ҳаракатини бугунги кунда кўпчилик ёқламайди, аммо унинг нияти насл қолдириш эди. Аммо бу ҳаракатни бугунги кунда оқлай олмаймиз, сабаби ўша даврнинг қонунлари ва бугуннинг қонунлари бир-бирига тўғри келмаганида. Бугун аёллар ҳомиладор бўла олмаса, Худонинг мўъжизасини кутишади. Ё бўлмаса, Худованд иккинчи марта турмушга чиқиш имконини бериши мумкин. Бироқ бугун жисмоний насл қолдириш унчалик ҳам муҳим эмас. Муҳими руҳий фарзандларни тарбиялаш. Калом ўша замонда юз берган ҳамма воқеаларни ўз ҳолича кўрсатади. Худованд Ўзининг Каломи кимгадир ёқишини эмас, у орқали нимани ўргатишни кўзда тутади. Худовандни билишни истаганлар, Каломдаги ғалати одатларга ва инсонларнинг хатоларига қарамай, Худованд нима демоқчи бўлаётганини тушунишга ҳаракат қилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top