Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Бугунги ажойиб суҳбатимиз мия гигиенаси ҳақида бўлади. Қизиқ, мия гигиенаси ҳам бўлар эканми, деб ўйлашингиз аниқ. Ўзим ҳам бу ҳақида ўқиганимда ҳайрон қолган эдим. Бизни тинглашда давом этсангиз, шундай бўлиши мумкинлигига ўзингиз ишонч ҳосил қиласиз. Олимлар миянгиз кучини мустаҳкамлаш, янги ҳужайраларни ишлаб чиқариш ва оламга тетик ҳамда ўткир нигоҳни сақлашнинг оддий усуллари ҳақида ҳикоя қилишади. Тиббиёт ютуқлари сабабли одамлар узоқ умр кечиришни бошлашди. Шунинг учун мия вақт ўтиши билан ўз формасини сақлаши учун кўпроқ ҳаракат қилишимиз керак. Ҳаёт давомийлигининг узайиши ақлий бузилишларга олиб келиши аниқ бўлмаса ҳам прогнозларга кўра, Альцгеймер касаллигининг ўзи 2025 йилга келиб 7 миллион нафар кексаларга таъсир қилади.
Narrator 2 Омадни қарангки, илғор технологиялар миянинг қандай ишлаши, у нимага реакция қилиши ва уни қандай ўргатиш кераклигини тушунишда ёрдам берди. Масалан, антиоксидантларга бой маҳсулотлар, черника, карам ва ёнғоқ мия учун фойдали эканини биламиз. Ёшингиз нечада бўлишидан қатъи назар, қуйидаги бешта оддий усулни қўллаб кўришингиз керак. Олимларнинг фикрига кўра, улар мияда янги ҳужайралар ишлаб чиқарилиши, янги нейрон йўллар шаклланиши, англашни яхшилашда ёрдам беради.
1. Ўзингизни кичик ютуқлар билан табрикланг — Муваффақиятнинг қанчалик тез-тез содир бўлиши унинг масштабига қараганда кўпроқ аҳамиятга эга. Шунинг учун ўзингизни табриклаш учун катта ютуқларни кутманг, дейди Стэнфорд рағбат технологиялари лабораторияси директори Би Жей Фогг. Бунинг ўрнига ўзингиз учун кундалик байрамлар ўйлаб топинг; миянгиз ҳақиқий муваффақият билан ана шундай кўринаётган ҳолат ўртасидаги тафовутни фарқламайди.
Narrator 1 2. Жисмоний фаол бўлинг — Невролог Этьена ван дер Уолтнинг фикрига кўра, жисмоний фаоллик мия саломатлигини яхшилашнинг энг яхши усулларидан. Машқ қилганимизда юрак уриш суръати ортади, кислород мияга тезроқ етиб боради ва миянинг янги ҳужайралари тезроқ ривожланади. Мия ҳужайралари қанчалик тез ишлаб чиқарилса, уларга янги нейрон йўлларини ривожлантириб, ўзаро ҳамкорлик қилиш осонроқ кечади. Охир-оқибат миямиз самарали ва мослашувчан бўлади. Бу эса ақлий ишчанликни англатади. Фаолликка қарор қилган бўлсангиз, кўпроқ ҳаракат қилинг.
3. Миянгизни машқ қилдиринг — Мияни ишлатмасангиз, у ҳам тананинг бошқа органлари каби ўз ишчанлигини йўқотади. Янги тил, янги мусиқа асбобида чалишни ўрганиш ёки ҳатто жонглёрлик ҳам яхши машқлар ҳисобланади. Ўзининг тушуниш маҳоратини яхшилаш учун ёзувчи Жеймс Алтучер ҳар куни янги ғоялар ёзишга ҳаракат қилади.
Narrator 2 Муҳими, 10 та янги ғоя ёзиш. 4. Тўғри ўтиринг — Бутун дунёдаги оналар болаларни тўғри ўтиришга ундайдилар. Вертикал ҳолат нафақат қувват даражасини ва умумий кайфиятни яхшилайди, балки ишончни ҳам оширар экан. Кучсиз, қийшиқ ҳолдаги тана ҳолати мияни ишончсизлик ҳолати, депрессив хотиралар ва фикрларга мойил одамга айлантиради. Массачусетс технологик институти катта ўқитувчиси Свартнинг сўзларига кўра, миянинг табиий тозаланиш тизими олти соатдан саккиз соатгача вақтни талаб этади. Мия ҳам тана каби чиқиндилардан халос бўлиши лозимлиги тадқиқ этилди. Ақлли қурилмаларни қанчалик узоқда сақлаш лозим? Ишончимиз комил эмас. Бироқ Сварт бошнинг олдига қўйилмаса бўлди дейди. Мия саломатлигини қўллаб-қувватлаш ирода қудратини талаб этади. Бироқ тадқиқотлар кичик ҳаракатлар билан ҳам уни сақлаш мумкинлигини кўрсатган.