3:38

Худованд йўл қўяди

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бугунги суҳбатимиз давомида ўзимиз севган яна бир оятга чуқурроқ назар ташлашга имконимиз бор. Худованд билан бирга яшаш жавомида биз ўрганишимиз керак бўлган энг муҳим сабоқ бу — курашни тиз чўккан ҳолда олиб боришим кераклиги. Худованд билан яқин муносабат қиладиган ҳар бир имонлига У шундай дейди: Сенинг ҳаётингда содир бўладиган ҳамма нарсалар буни сенга қилаётган кишидан эмас, Мендан келаётганини кўришинг керак. “Бўлиши мумкин эмас. Бунақа бўлмайди” дейишингиз мумкин. Диққат қилинг – Унга сажда қилишни, Уни англаб етишни, ҳаётингизни Унга топширишни бошлаганингизда У нарсаларга нисбатан сизнинг муносабатингизни ҳайратланарли даражада ўзгартиради. Уларни Мендан келаётганини кўришинг керак, деяпти. Нима учун?

Narrator 2 Чунки содир бўлаётган нарсалар кимдандир эмас, Ундан келаётганини кўра олсангиз, Унга шундай дейсиз: “Раббим, бу нарсани Сендан эканимни кўра олишим кераклигини айтгансан. Бу нарса менга азоб бераётганини биласанми?” Ҳа. “Бу нарса юрагимга найзадек санчилганини биласанми? Буни қанчалик ноҳақлик эканини биласанми? Бунинг қанчалик танқидий эканини, қанчалик даҳшатли эканини биласанми? Ўзимни рад қилингандек ҳис қилаётганимни ҳам биласанми?” “Ҳа. Бу нарсани Мендан келаётганини кўришинг шарт. Шунда бу нарса сени ғазабланишдан, жалжалдан, нафратдан ва қасос олишдан сақлайди.” Ҳўш, бу билан У нима қиляпти? Сизни ҳимоя қиляпти. Бу нарсани Ундан келаётганини кўришимнинг ўзи етарли эмас, Унга қандайдир йўл билан жавоб қайтаришим керак. Бунинг учун менда бироз бўлса ҳам асос бўлиши керак. Асос эса қуйидагича. Шунинг учун сиз ҳеч қачон Худога итоат қилишда оқсамаслигингиз керак.

Narrator 1 Нима учун оқсамаслигингиз кераклигини айтай — бу муносабатда нима бўлишидан қатъий назар, бизга ваъда берилган – Худо, Элоҳим, Яҳвеҳ, Исо Масиҳ, Худо ҳамма нарсани биз учун яхшилик бўлиб хизмат қилдиради, чунки бутун ҳокимият Унинг қўлида. Римликлар 8:28 оят ёдингиздами? “Худо ҳамма нарсаларни” Бу нафрат-чи? Бу душманлик-чи? Бу даҳшатли сўзлар-чи? Бу айбловлар-чи? “Худони яхши кўрганларга ҳамма нарса яхшилик бўлиб хизмат қилади, чунки Худо уларни Ўзининг мақсадига кўра даъват этди”. Хўш, Худо нима учун бизга бу оятни берган? Чунки бизнинг тушуниб етишимизни истайди. Мен курашда мағлуб бўлганман, дейишингиз мумкин. Нимани ютқаздингиз? Бироз ғуруримни, бироз маблағимни, у нарсамни ёки бу нарсамни йўқотдим, дерсиз. У нима деганини эшитинг – “ҳамма нарса яхшилик бўлиб хизмат қилади”.

Narrator 2 Худо сизга қарши бўлган, сизга йўналтирилган, сиздан олиб қўйилган, сиз ютқазган нарсаларни олиб, яхшиликка айлантириб, яна сизга қайтаради, чунки У шундай қилишга ваъда берган. Агар сиз қандайдир йўл билан нимадир ютқазсангиз ёки Худо сиздан ниманидир олса ёки кимдир сизга азоб берса, яъни бу нарсалар сизни жуда қийнаса, бу нарса ўзингизни тўлиқ Худога топширишингизга сабаб бўлади, демак сиз ютяпсиз. Тиз чўккан ҳолда кураш олиб боришни ўрганиб олсангиз, ҳеч қачон ютқазмайсиз. Ютқаздим, деб ўйлаган нарсаларингизни Худо яхшикка айлантириб, ўзингизга қайтаради. Чунки У – садоқатли Худо. У ҳеч қачон “бу нарсани сен учун яхшиликка айлантираман, бироқ бунисини эмас”, деб айтмайди. Чунки У шундай деган “Худо ҳамма нарсаларни яхшиликка айлантиради”. Биз ўзимизни Унга топширишни, Унга бағишлашни, ҳаётимизда Унинг иродаси бўлишини истасак ютқазмаймиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top