Ассалому алайкум азиз дўстлар! Азизлар, Раббимиз Исонинг сўзларига биноан, Муқаддас Ёзув — Худонинг Каломи, буни ўзгартириш имконсиздир. Шу билан бирга, Исо, Эски Аҳднинг мавзуси асосан Ўзи ҳақидалигини таъкидлаган.
У ҳар доим Ўз таълимотида Эски Аҳд оятларини бажо қилаётгани ҳақида айтиб ўтган. Мана шу сабабдан Эски Аҳд ўз-ўзича тура олмайди; чунки у фақат Масиҳнинг шахси ва фаолиятида ўз хулосасини топиб, тўла-тўкис китобга айланади.
Масиҳсиз Эски Аҳднинг бирор қисмини тўғри тушуниб бўлмайди. Ана шу маънода Эски Аҳд Масиҳ ҳақидадир. Муқаддас Ёзувларда Худонинг ваҳийси қадамма-қадам очиб берилади; энг аввал Исроилга берилган ваъдаларда бошланиб, эски Аҳд оятларининг тўлиқ маъноси Исода очиб берилади.
Албатта, биз Янги Аҳдни ундан олдин келган Эски Аҳд ёрдамида тушунамиз, лекин Масиҳдаги Худонинг тўлиқ ваҳийси ва Каломигина барчасини ойдинлаштириб, уларга маъно бахш этади.
Демак, Исо, яъни Янги Аҳд, Эски Аҳдни талқин қилади. Исо ва ҳаворийлар Эски Аҳд Худонинг Каломи эканлигини тўлиқ тан олишган. Эски Аҳд орқали Худо Ўз халқига гапиради, деб уни ҳурмат қилишган.
Улар бу китобга Худонинг хизматкорлари – пайғамбарлар буюк садоқат билан Худонинг айтганларини ёзиб қолдиришган, деб қарашган. Шу сабабли, Исо ҳеч қачон Эски Аҳд тарихининг ҳақиқатлигига заррача ҳам шубҳа билан қарамаган.
Аксинча, Исроил тарихида бўлиб ўтган воқеаларда Унинг Ўзи ҳам алоҳида ўрин эгаллаши керак, деган фикрда бўлган. Эски Аҳддаги тарихий даъволар тўплами бўлмаганда, уларсиз, Янги Аҳдда Носиралик Исонинг шахси ва фаолиятини талқин қилиш ҳеч қандай маънога эга бўлмай қоларди.
Бундан ташқари, Исо Эски Аҳдга Худонинг ҳақиқатини изҳор этувчи ҳокимият сифатида қараган. Теологик баҳслар у ерда нима деб ёзилганини билиш орқали ҳал этилган; хатога йўл қўйиш эса Мақаддас Ёзувларга айтилган нарсаларни рад этиш, деб қаралган.
Фарзийлар Уни ажралиш масаласида текшириб кўриш учун сўроққа тутганларида, У Муқаддас Ёзувлар, яъни Эски Аҳдга мурожаат қилади: Исо уларга жавобан:-Тавротда ўқимагансизларми? – деди.
Парвардигор бошданоқ одамларни эркак ва аёл қилиб яратди ва деди: Иблис томонидан васваса қилинаётганида, Исо ҳар бир васвасани “ёзилганки”, деб таъкидлаб, Эски Аҳд оятларидан мисол келтирган эди. Худонинг Ўғли ва зулмат шаҳзодаси ўртасида кечган мана шу маҳобатли курашда, Исо Эски Аҳд Унинг энг самарали қуроли деб тушунган. Бунга сабаб шуки, Эски Аҳд Каломида Худонинг Ўз ҳокимияти ва қудрати мужассам эди. Хайр саломат бўлинг.