Ассалому алайкум азиз биродарлар! Эски Аҳдни тушунишдаги марказий нарса шуки, Исо ҳам, ҳаворийлар ҳам, ҳамда бутун Янги Аҳднинг муаллифлари ҳам қандайдир маънода бу китоб, Исо Масиҳ ҳақида, деб қарашган.
Бир қанча асосий оятлар мана шу нарсани кўрсатишади. Лекин биз албатта бир неча далилий матнлар билан чекланиб қолмаймиз. Бунга Янги Аҳдда берилган улкан гувоҳлик шуки, Исо Масиҳ Эски Аҳдни тўлдиради, яъни, Эски Аҳд Исо ҳақидадир!
Келинг, бир нечта мисолларни кўриб чиқамиз. Исо уларга: “Эй фаросатсизлар! Барча пайғамбар сўзларига ишончи суст одамлар! Масиҳ Ўз улуғворлигига эришмоқ учун шу азобларни бошдан кечирмоғи керакмасмиди? – деди.
Шундай қилиб, Исо Мусо пайғамбардан тортиб, барча пайғамбар китобларида Ўзи ҳақида ёзилган оятларнинг ҳаммасини уларга тушунтира бошлади.” Сўнгра уларга: “Мен ҳали сизлар билан бирга бўлганимда, Мен ҳақимда Мусо Қонунида, Пайғамбарлар ва Забур китобларида ҳамма ёзилганлар бажо келиши керак, деб айтган эдим-ку.
Мана шу бўлиб ўтганларга тўғри келади, – деди. Кейин оятларни англамоқ учун шогирдларининг зеҳнини очиб юборди.” Сизлар Муқаддас Битикларни текширасизлар, чунки улар орқали абадий ҳаётга эришамиз, деб ўйлайсизлар.
Ана ўша Битиклар Мен тўғримда гувоҳлик беради. Аммо сизлар абадий ҳаётга эришиш учун Мен тарафга келишни истамайсизлар-ку. Юқоридаги оятлардан кўринадики, Эски Аҳдни ёлғиз ўзини талқин қилиб бўлмайди.
Албатта, Эски Аҳднинг ўзидан ундаги узундан узоқ воқеаларнинг тарихий бир-бирига боғлиқлигини тушунишга эришиш мумкин. Биз, ҳатто ўша пайтда Худо Ўз халқига берган ваъдаларнинг бажо келмаганлиги ҳақида теологик тушунишга ҳам эришишимиз мумкин.
Лекин, фақат Эски Аҳднинг ўзигагина таяниб туриб, унда ёзилган Худо ишлари ва ваъдаларини тўлиқ маъносини англай олмаймиз. Шунга қарамай, баъзи нарсалар, масиҳийлик томонидан қараганда ва амал қилганда, Масиҳ ва Эски Аҳд ўртасида ҳеч ҳам муносабат йўқ, деяётгандек туюлади.
Икки Аҳд ўртасида уч асрлик бўшлиқнинг борлиги тарихий давомийликда узилиш ҳосил қилган, Эски Аҳддаги яҳудий тили ўрнига Янги Аҳд юнон тилида ёзилган.
Бир неча йиллар давомида масиҳий олимлар Янги ёки Эски Аҳднинг бири бўйичагина мутахассис бўладиган бўлиб қолишди.
Бу мезон ривожланиб, Эски Аҳднинг ўзини алоҳида ўрганиш жараёни келиб чиқди. Бу эса масалага сира ҳам масиҳийча ёндашув эмас. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.