3:00

Исо ва Муқаддас китоб 05

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна мавзуларимиз орқали учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Нажот берувчи Каломнинг бутун аҳамияти, Худонинг гуноҳ масаласини ҳал этишга киришишини биринчи бор маълум қилган пайтдан бошланиб, Исо Масиҳга келибгина тўлиқ очилди.

Исо Масиҳ Худонинг Муқаддас Каломига муносабати шу: Масиҳ бу Каломни хулосалаб беради, уни тўлдириб бажо келтиради ва уни талқин этади. Шу сабабдан, Худонинг Каломи Исо Масиҳдир.

Муқаддас Ёзувлардаги ҳар бир сўз Исога томон бошлайди ва Унда ўз маъносига эга бўлади. Бундан ташқари, Юҳанно китобининг 1 боби 1 ва 3 ояти ва Колосаликларга мактубининг 1 боби 16 оятларда Исо Масиҳ Худонинг абадай Каломи эканлиги ва бутун коинот У орқали яратилганлиги айтилган.

Мана шу икки оятдан ойдинки, Унинг дунёда олиб борадиган нажот фаолияти гуноҳ туфайли кейинчалик ўйлаб чиқилган режа эмас; бу фаолият Худонинг абадий режаси, мақсади бўлган.

Худо бу режани дунёни яратишдан олдин ўйлаб қўйган. Кейин мана шу режа асосида У бутун дунёни яратди. Агар биз дунёни яратишдан олдин Унинг режа тузаётганини тасаввур қила олганимизда, яна ўша режаларни текшира олганимизда, биз Адан боғидаги Одам Атони эмас, балки, Хушхабардаги Исо Масиҳни кўрган бўлар эдик.

Бу нарса шунчалик катта аҳамиятга эгаки, буни қайта такрорлашнинг ҳеч ҳам зарари йўқ: Исо Масиҳнинг ҳаёти, ўлими ва қайта тирилиши бутун воқелик, дунё, коинотни тушунишнинг мустаҳкам асосидир!

Биз мана шу маълумот, тафсилот, далилни Муқаддас Китоб теологияси билан шуғулланишимизда қўллашимиз даркор. Чунки, Хушхабар Муқаддас Китобдаги ваҳийлар тўпламининг маъно-мағзини тушунишнинг мустаҳкам асоси бўлиб хизмат қилади.

Шундай экан, Муқаддас Китоб теологияси билан шуғулланиш учун биз ўзгармас мустаҳкам асос догма билан бошлашимиз керак, яъни, бизга ваҳий орқали очиб берилган фараз ёки фаразлар тўплами билан бошлашимиз шарт.

Ўзимизга шу нарсани такрор ва такрор эслатишимиз керакки, ваҳий орқали очиб берилган фаразларни ваҳийдан ташқарида бўлган фикр орқали тўғрилигини текшира олмаймиз, уни исботлай ҳам олмаймиз.

Худо Ўз ваҳийси орқали Худо дунёдаги ҳар бир факт, маълумот, тафсилот, далил ҳақида бизга Ўз талқинини беради. Шу сабабли, бу талқин ҳар қандай факт, маълумот, тафсилот, далилдан устундир!

Исо Масиҳ Худонинг Каломи деган фараз фақатгина Муқаддас Китобдан олинган. Азизлар, шу ерда мавзумизни якунлаймиз. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top