Ассалому алайкум азиз дўстлар, Биз Муқаддас Китоб хатосиз, нуқсонсиз деганимизда, у Худо хоҳлаган барча нарсани каму кўстсиз изҳор қилишини назарда тутамиз.
Худо инсониятнинг гуноҳкорлиги Унинг инсонга етказмоқчи бўлган ҳақиқатига халақит беришига йўл қўймайди. Инсон қиёфасига кирган Калом билан Худо илҳоми остида ёзилган Каломни бир-бирига таққослаганда, улар ўртасидаги муҳим фарқларни таъкидлаб ўтиш зарур.
Худонинг Каломи бўлган Исо Масиҳ Худо ва инсондир. Шунинг учун, У Худо билан бир хил қудрат ва ҳокимиятга эга; шу сабабли биз Унга Худо сифатида сажда қиламиз.
Аммо, Худонинг Каломи бўлган Муқаддас Китобга Худо сифатида сажда қилмаймиз. Ундаги илоҳий табиат унинг ўзига тегишли бўлмай, қуйидаги икки факт, маълумот, тафсилот, далилдан олинган.
Биринчидан, у Муқаддас Руҳ томонидан илҳомланиб ёзилган. Иккинчидан, у барҳаёт Калом бўлган ва маълум бир пайтга келиб инсон қиёфасига кирган Исо Масиҳ ҳақидаги илҳомланган Каломдир.
Исонинг аҳамияти Уни билган одамларга ўз-ўзидан маълум бўлмаган. Тана ва қон, яъни, инсоний фикр орқали Бутрус Исонинг Масиҳлигини, Унинг барҳаёт Худонинг Ўғли эканлигини таниб-билган эмас.
Фақат Худо бу факт, маълумот, тафсилот, далилни очиб бериши мумкин. Бу нарса ниҳоятда муҳимдир. Худонинг Каломи ва Муқаддас Руҳсиз ҳеч ким Масиҳни тушунишга қодир эмас.
Ҳатто шогирдлар ҳам Ҳосил байрами пайтида Муқаддас Руҳ уларнинг устига тушиб келмагунча, Масиҳ келишининг мағзини англаб етишолмади. Бошқача қилиб айтганда, тарихий факт, маълумот, тафсилот, далиллар ўз-ўзини талқин этмайди. Мисол учун, кўпгина дунёвий олимлар Иккинчи Жаҳон Урушининг сабаблари тўғрисида бир қанча тахминлар келтиришлари мумкин.
Лекин, инсон гуноҳининг бунчалар даҳшатли тасвирининг энг олий аҳамиятини бизга фақат Худо Каломигина очиб беради. Муқаддас Китобдаги тарихий воқеалар ўз-ўзини талқин қилмайди.
Улар биргаликда Худонинг Ўзи ва Унинг Шоҳлиги ҳақидаги босқичма-босқич очиладиган ваҳийни етказиш воситаси бўлиб хизмат қилади. Содда қилиб айтадиган бўлсак, босқичма-босқич очилган ваҳий дегани, Худо ҳамма нарсани бошиданоқ бирданига очиб бермасдан, босқичма-босқич очиб бериб, Исо Масиҳда тўлиқ ҳақиқат нури ёритилган. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.