2:50

Исо Масиҳ 05

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, Худонинг ваъдалари ва уларнинг бажо келиши бу ваҳийнинг марказидан жой олган. Агар Худо Исо ҳақидаги барча факт, маълумот, тафсилот, далилларни ва уларнинг маъносини икки минг йил олдин Иброҳимга очиб берганда қандай бўларди?

У ҳолда Худонинг ваҳийси Исонинг тарихга кириб келишидан олдин суқилиб кирган бўларди. Аммо, Исонинг сўзларидан бундай бўлмаганлигини англаб олиш мумкин:

Отангиз Иброҳим Менинг кунимни кўришини билиб, шод-хуррам бўлган эди. Энди кўриб, хуррам бўлди. Юҳанно китобининг 8 боби 56 ояти. Муқаддас Китобдаги далил ваҳий шу тарзда очиб берилган, деб талқин қилишимизга йўл қўймайди.

Иброҳимга унинг авлодлари ва Ханон ери ҳақида маълум бир нарсалар ваъда қилинганди. Унга айнан Исо ҳақида қандайдир тафсилотлар айтилганлиги тўғрисида ҳеч бир шама йўқ.

Ваҳийни бундай тушуниш нотўғридир. Худо Иброҳимга бир қанча ваъдалар бериб, Эски Аҳд тарихининг кейинги босқичларида Ўз ваҳийсини очишда давом этди, деб олайлик.

Эски Аҳднинг охирги пайғамбари бўлган Малахи пайтига келиб Исо ҳақидаги барча тафсилотлар ва уларнинг маъноси очиб берилди, деб қарасак, қандай бўлади? Бу ҳолда ҳам, Исонинг тарихига нисбатан бу ноўрин бўлган бўларди, чунки бу ҳодисанинг ўзи содир бўлишидан олдин ваҳий бериб бўлинган бўлади.

Шундай бўлса, Иброҳимга берилган ваъдаларнинг ҳақиқий аҳамияти, ўша ваъда амалга ошишидан олдин тўлиқ ривожланган бўлиб чиқади. Унда, Эски Аҳддаги ваъдалар сўзма-сўз бажо келган бўлиб, ҳеч бир маъно-мантиққа эга бўлмай қолади.

Албатта, ваъдаларнинг сўзма-сўз бажо келиши ҳам тафсилотлар олдиндан берилишини талаб қилмайди. Яна бир марта, бу усул Муқаддас Китобга тўғри келмаслиги ва ваҳий ҳақидаги бошқа бир нотўғри қараш эканлиги маълум бўлди.

Бу икки қарашга қарама-қарши равишда, Худо энг олий ваҳийсини асосий воқеанинг содир бўлишигача сақлаб қўйганини билиб оламиз. Исо шунчаки берилган ваъдаларни бажо келтирган эмас.

Унинг Ўзи энг сўнгги ва энг тўлиқ ваҳийдир! Барча ваъдалар эса У ҳақида бўлган. Демак, бажо келишнинг шакли ва мазмуни ваъданинг шакли ва мазмунидан юқорироқ ва тўлиқроқ. Эски Аҳддаги ваъдани бажо келтиришнинг ўзи бошқа барча ваҳийлардан муҳимроқ. Бу охирги ваҳийнинг муҳим жиҳати шундаки, аввалги барча интизор бўлиб кутилган ваъдалар амалга ошганини аниқ кўрсатишдир. Шунинг билан азизлар, мавзумизга якун ясаймиз. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top