3:32

Нок тушкунликка, хурмо бўқоққа қарши

MP3

Ассалому алайкум. Оилада аёл қанча билимли ва тадбтрли бўлса оила аъзолари соғлом ҳаёт тарзини тезроқ ўрганади. Шунинг учун аёл оиласининг биринчи шифокори, ошпази ва маслаҳатчиси бўлиши лозим. Агар шунга тайёр бўлсангиз суҳбатимиз давомидаги маслаҳатлардан баҳраманд бўлинг. Соғлом организм ўз-ўзини бошқариш каби ажойиб хусусиятга эга бўлади. Агар бирор-бир «носозлик» рўй  берадиган бўлса, у дарҳол бу ҳақда бизга хабар беради. Бунда организмимизга яқиндан ёрдам бериш учун, жиддий касалликларни олдини олиш мақсадида у бераётган сигналга вақтида эътибор бериб, зудлик билан керакли чораларни кўришдир. Петрушка организмни тозалайди. Ювилган петрушка кўкатини майда тўғраб, илдизини қирғичнинг майда тишидан ўтказинг ва тўғралган петрушка билан аралаштиринг.

Ҳосил бўлган бир стакан аралашмани кастрюлкага солиб, устидан 2 стакан қайноқ сув солинг (агар кўкат бир стакандан кам бўлса, сув миқдорини ҳам камайтириш керак). Сўнг қопқоқни ёпиб, бир суткага олиб қўйинг. Ҳар куни эрталаб ярим стакан ана шу дамламадан ичинг. Муожала ўн кун давом этилади, сўнг икки кун дам бериб яна қайтариш мумкин. Асал жигарга ёрдам беради. Жигар хасталикларига чалинган беморларга шифокорлар 1 кг асални 1 кг қора смородина билан аралаштириб, ҳар куни овқатдан ярим соат олдин, бир ош қошиқдан тановул қилишни маслаҳат беришади. Ушбу муолажа аралашма тугагунга қадар давом эттирилиши керак. Нок тушкунликка қарши. Духовкада пиширилган нок  ёки нокли мураббо сизни йўталдан халос этса, янги пишган ноклар тушкунликка тушиш ҳолатларига қарши энг яхши восита ҳисобланади.

Шунинг учун шифокорлар тушкунликка тушган инсонга конфет эмас, айнан нок ейишни тавсия қилишади. Бундан ташқари, нок меваси ошқозон касалликларига ҳам даво. Хурмо барги бўқоққа даво. Маълумки, хурмо таркибида йод бўлиб, у бўқоқ касалига даводир. Ҳовлингизда хурмо дарахти бўлса, унинг фақат меваларини теришга шошилманг. Чунки унинг баргида ҳам йод бор экан. Баргларни териб, қуритиб олиб қўйсангиз, йилнинг исталган фаслида чой дамлаб ичишингиз мумкин бўлади. Пиёз гриппни даволайди Грипп ёки қаттиқ шамоллаш касалликларини даволашда пиёзни косага майдалаб тўғраб, эзилади ва пиёзли коса устига энгашиб, бошга каттароқ рўмол ёпиб ҳидланади ёки пиёз ширасидан бурунга 1-2 томчи томизилади. Бўғимлардаги оғриқлар тинчлик бермаса… Асал, суюқ хантал (горчица), туз ҳамда содани бир хил миқдорда олиб, бўтқа ҳолига келгунга қадар яхшилаб аралаштиринг.

Ушбу аралашмани оғриқ жойига қалин қилиб суртинг, кейин пахта ёки юмшоқ жунли шарф билан оёғингизни ўранг. Шундан сўнг оёқларни бинт билан ўраб, бир-икки соатга дам олинг. Худди бошқа компрессларга ўхшаб, бу муолажани ҳам уйқуга кетишдан олдин қилиш тавсия қилинади. Агар сиз муолажани кетма-кет 4-5 маротаба такрорласангиз, яхши натижага тезроқ эришасиз. Тўсатдан бошингиз оғриса… — Пешана ва чаккаларга лимон пўстлоғининг ички томонини суртинг. — Апельсиндан бир неча томчисини дастрўмолингизга томизинг ва 10-15 дақиқа ҳидлаб туринг. Дастрўмолни бош томонга қўйиб ухласа ҳам бўлади. — 1 чой қошиқ қуритилган ялпиз барглари устидан 1 стакан қайноқ сув солиб, бироз дам беринг ва сўнгра ичинг. Олма ошқозон фаолиятини яхшилайди. Қуритилган олмани гўштқиймалагичдан чиқариб, қайнатилади ва таъбга кўра озгина шакар солиб дамланади. Асал қўшиб ичилади. Ушбу чой ичдаги қабзиятларни йўқотади ва ошқозон фаолиятини яхшилайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top