2:57

Одам ва Худо 04

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан соғ-омон учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, Худо шайтон ва унинг хизматчиларини Ўз ҳузуридан ҳайдаб юборган бўлсада, улар барибир катта куч ва идрокларини сақлаб қолишган.

Энди уларни ҳаммаси Худои Таолонинг душманлари бўлиб қолди ва Унга қарши, яхшиликка қарши, Худонинг иродасига қарши, Худога маъқул бўлган ҳамма нарсага қарши курашадилар.

Бу курашда шайтон учун ҳамма воситалар яхши хисобланади. Шайтоннинг исёнидан кейин нима бўлгани ҳақида биз аниқ бирон нарса билмаймиз. Фақат шуниси аниқки, ғазабланган ва ҳасад қилган иблис Худони ранжитиш учун ҳар қандай имкониятни излаб, заиф жойга зарба беришга ҳаракат қиларди, бироқ Худонинг бундай жойи йўқ.

Лекин шайтон Худодан ўчини олиши керакку!… шунда шайтон нигоҳини ерга қаратди ва одамни кўрди. Худо одамни яратиб, уни ер юзига жойлаштирди. Лекин Худо одамларни ташлаб кетгани йўқ; Муқаддас Китобда айтилишича, Худо Адан боғида Одам Ато ва Момо Ҳавонинг олдига келиб турарди.

Муқаддас Китобда айтилишича, Худо кўп ҳолатларда одамларга инсон кўринишида келарди. Балки, Худо Одам Ато ва Момо Ҳавога ҳам шундай кўринишда келгандир. Биринчи яратилган одамлар Яратгувчи ва Эга билан дўст эдилар ва Худо уларга зарур ҳамма нарсани берарди.

Аммо мана, боққа шайтон кириб олди. У ҳеч қандай шовқин солмасдан, кимлигини ва нима учун келганлигини ҳеч кимга айтмасдан пайдо бўлди. Шайтон катта хийла кўрсатди. Муқаддас Китоб шайтонни катта ёлғончи, иблис деб атайди.

У ёлғон гапирмай, ҳақиқатни бузмай тура олмайди. Азалданоқ иблис қотил эди. У ҳеч қачон ҳақиқат тарафдори бўлмаган, чунки унда ҳақиқат йўқ. У ёлғон сўзлаганда, ўзига хос сўзлайди.

Чунки у ёлғончи, ёлғоннинг отасидир –деб ёзилган Юҳанно китобининг 8 боби 44 оятида Муқаддас Китобнинг юнонча асл матнида ёлғон сўзи pseudos деб айтилади ва ҳақиқатни онгли равишда, атайлаб бузишни англатади.

Биз ҳақиқат бўлмаган нарсани гапирганимизда, ўша сўзнинг олдига сохта сўзини қўшиб гапирамиз. Бир неча йил олдин оммабоп журналда шайтон ҳақида мақола ўқиб қолдим. Мақола муаллифи уни оловли қизил рангда, шоҳли, думли ва катта паншаҳа билан тасвирлаган.

Бу даҳшатли сурат эди. Аммо Муқаддас Китобга мувофиқ, бундай тасвир катта ёлғон. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзуми ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top