2:38

Муаммолар 04

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, мураббийликка ҳаваскорларни ва тушунмайдиган одамларни сайлаш билан чўпонни қўлларини боғловчи ҳар қандай бошкарув тури ҳеч нарсага ярамайди.

Бошқарув ва масъулият орасида тенглама бўлиши керак. Жамоат албатта ўз бошқарувчиларига итоат қилиши керак. Ўз ўрнида эса бошқарувчилар хам яхши ўрнак кўрсатишга ва Худонинг сурувини яхши боқишга мажбурдирлар.

Икки тарафлама фойда учун етакчилар шараф билан жамоатни ўз ортидан олиб бориши лозим, жамоат эса ҳархиллик билан улар ортидан боришлари керак. Жонли жамоат қувончли натижадир албатта.

Бизнинг давримиздаги кўпгина жамоатларда бўлиб турган экстремистик бошқарув турлари жамоатни самарали бўлишидан маҳрум қилади. Мураббийлик очиқлик вазиятига ва мураббийлар учун эркинликка муҳтож.

Чўпон ижодий режаларида ҳаракат учун бўшликка эга бўлиши керак. Азизлар, тенглашган бошқарув турларини ўрнатишга ҳаракат қилинг; ўшанда сизда шогирдларни тарбиялаш имконияти пайдо бўлади.

Маданият деганда мен “ўз ифодасини мусиқада, рассомчиликда, адабиётда, кино ва телевидениеда топган жамият эътиқоди тизими”, деб тушунаман. Бунга кучли технологик омиллар, оммабоп фанлар ва маблағ, спорт, таассуротли томошалар орқали хокимларни юксалтириш киради.

Маданиятни мураббийликка қаршилик усуллари тўла ва турлича. Бу ерда фақат бир нечасини айтиб ўтаман. Америкаликлар кўпроқ вақтларини ишга, кейин уйқуга ва оммавий ахборот воситаларига, охиридагина бошқа кундалик фоалиятларга бағишлашадилар.

Агар ўртача америкаликнинг оддий кун тартибини олсак, ундан шундай хулоса келиб чиқади: саккиз соат у иш жойида бўлади, етти соат ухлайди ва беш соат атрофида турли оммабоп ахборот воситаларига сарф этишади.

Америкаликлар учун телевидение энг муҳим нарсага айланди, шунинг учун Америкада оммавий ахборот воситаларига катта аҳамият берилади. Ҳамма жойда социологлар оммавий ахборот воситалари инсон қадриятига, йўналтиришларга, ҳаёт тарзига ва дунёқарашига жуда катта таъсир кўрсатиши билан рози.

Агар мен сизнинг душманингиз бўлганимда, Худонинг стандартларини шубҳага солар эдим. Ўзимнинг хазинамдан энг кучли ахборот воситаларини ишга киритар эдим: албатта кино ва телевидениени.

Шунинг билан азизлар, мавзумизга якун ясаймиз. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top