2:45

Муносабат 02

MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар, Худога ишончингиз қанчалик кучли бўлса, Унинг иродасини бажариш шунчалик енгил бўлади. Айниқса, низоли вазиятда бу гап жуда тўғри.

Агар сиз, Худо сизни Ўзининг бутун мукаммал севгиси ва чексиз қудрати билан асрашига ишонсангиз, Унга ҳатто энг қийин вазиятларда ҳам тинчлик ўрнатувчи сифатида чин дилдан хизмат қила оласиз.

Муқаддас Китобда одамлар ҳатто даҳшатли азоб ва синовлар гирдобида қолганда ҳам, Худога ишонганликларига кўпгина мисол топса бўлади. Бунинг энг яхши мисоли Исо хочга михланишнинг бор даҳшатига қарамасдан, У Ўзининг инсоний қўрқувига шундай жавоб беряпти:

“Эй Отам! Агар бу қисмат Мени дамига олмай ўтиб кетиши мумкин бўлмаса, майли Сен хоҳлагандек бўлсин”. Яна “Ота! Руҳимни Сенинг қўлларингга топширяпман” . Павлус ҳам озодликдан маҳрум бўлганида, азоб чекканда ва муқаррар жазони бошидан ўтказганда шундай муносабат билдиради:

“Шу сабабдан ҳам бу азобларни тортяпман. Лекин мен бундан ор қилмайман, чунки Кимга эътиқод қилганимни биламан ва аминманки, Унинг менга топширган омонатини маҳшар кунига қадар Ўзи сақлашга қодир”.

Исо ва Павлуснинг Худога тўла ишонганининг яна бир сабаби, уларнинг ҳаётида бўлаётган ҳамма нарса Худо иродаси эканлигини билишган. Бу тўлиқ назоратни кўпинча “Худонинг ҳукмронлиги” деб атайдилар.

Худонинг ҳукмронлигини тасвирлаб бериш учун тўлиқ бир китоб керак бўларди, аммо шунда ҳам кўп саволлар ва сирлар жавобсиз қолган бўларди. Лекин барибир, тинчлик ўрнатувчи бўлиб хизмат қилмоқчи бўлганлар учун жуда муҳим бўлган бу таълимотни тубдан тушуниш ғоят катта аҳамиятга эга.

Ҳукмрон бўлиш чексиз равишда, тўлиқлигича ва юқори даражада бирон нарсанинг таъсиридан мустақил бўлишни англатади. Фақатгина Худо бундай ҳокимиятга эга. Муқаддас Китоб бизга Худо ҳукмронлигининг шу даражада буюклигини, У ҳаммани ва ҳамма нарсани назорат қила олишини ўргатади.

Унинг ҳукмронлиги бутун борлиққа, яратилган барчага ёйилади. У барча ҳокимиятларни бошқаради. Ҳар биримизнинг ҳаётимизни ва тақдиримизни фақатгина У бошқаради.

Бироқ, шу пайтнинг ўзида У ҳамма нарсани, ҳатто қушнинг дарахтдан йиқилиши каби кичик ҳодисаларни ҳам кузатиб туради. Бу ва бошқа кўпгина бошқа оятлардан, Худо дунёда бўлаётган ҳамма нарса устидан чексиз равишда ҳукмронлик қилаётганини кўрсак бўлади. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top