Ассалому алайкум азиз биродарлар, Жамоат албатта кечиримсиз мавжуд бўла олмайди. Бу жуда муҳим хусусият, чунки биз ҳаммамиз инсонмиз ва ҳаммамиз гуноҳ қилганмиз.
Агар сиз гуноҳ қилувчини кечира олмасангиз, айниқса сизга қарши гуноҳ қилганларни, унда сизнинг ҳаётингизда, Масиҳнинг Танаси сифатида бутун Жамоатни нобуд қиладиган саратон ўсмасига ўхшаш нарса пайдо бўлади.
Қаранг, Масиҳ бизга Матто хушхабар китобининг 6 боби 12 оятида ибодат хусусида қандай панд-насиҳат бермоқда: «Бизга гуноҳ қилганларни биз кечиргандек, Сен ҳам бизнинг гуноҳларимизни кечиргин».
Бошқача сўзлар билан айтадиган бўлсак: «Худойим, бошқаларни нимада кечирган бўлсак, ана шунда бизни ҳам кечиргин». 14 ва 15 оятлар бизга: «Агар сиз бошқаларнинг айб-гуноҳлорини кечирсангизлар, самовий Отангиз ҳам сизни кечиради деб такидламоқда.
Бироқ, агар сиз бошқаларнинг айб-гуноҳларини кечирмасангизлар, Отангиз ҳам сизни кечирмайди». Агар сиз бошқаларни кечирмасангиз, унда Худо ҳам сизни кечирмайди.
Энди биз Масиҳни Нажоткор деб қабул қилиб олган абадий халоскорлик кечиримимизга тегишли эмаслигини эслатиб ўтиш қолди. Бу сўзлар мана шу гуноҳга боғлиқ бўлган вақтинчалик оталик кечиримига тааллуқлидир.
Агар биз Худо ва Масиҳдаги биродарлар, опа-сингиллар билан пок марҳаматли мулоқотга эга бўлишни хоҳласак, кечирим руҳига эга бўлишимиз лозим. Агар сиз Раббимиздан кундалик ҳаётингизда кечирим олишни ва У билан пок, лаззатли мулоқотни сақлаб қолишни истасангиз, бошқаларга нисбатан ҳаммасини кечирувчи юракка эга бўлишингиз керак.
Қандай қилиб бошқаларни кечира олмайсиз? Сиз кимсиз, кечирмайсиз? Матто хушхабар китобининг 18 боби 23 оятидан то 34 оятигача бўлган жойларда ўз хўжайинига ўн минг талант қарз бўлган одам ҳақида матал ёзилган.
Бу хўжайин ўша одамни ҳамма қарзларидан соқит қилиб, уни кечирди. Кейинроқ бу қарздор ўзига юз динор қарз бўлган дўстини қидириб топиб, уни зиндонга ташлатди. Исо ўзини бундай тутиш Худонинг буюк ғазабини келтиришини яққол ифодалади.
Эфесликларга китобининг 4 боби 32 оятида шундай ёзилган: «Бир-бирингизга кўнгилчан ва меҳр-шафқатли бўлинглар. Худо сизларни Масиҳ ҳақи кечиргани каби, сизлар ҳам бир-бирингизни кечиринглар». Биз бир-биримизни кечиришимиз даркор, чунки Худо бизни кечирди. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.