3:04

Бўйсуниш 03

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Ҳурматли биродарлар, Оташ аравалари филмида, Олимпиада югурувчиси Эрик Лиддел шундай дейди: “Мен ишонаманки, Худо мени бир мақсад билан яратди, лекин У мени тезкор қилиб яратди ва қачонки мен югурсам, Худонинг хурсандчилигини ҳис қиламан.”

Кейинчалик у яна: “Югуришни ташлашим Худони писанд қилмаслик бўларди, — деб айтади ўз сўзларида.” Ҳеч қандай норуҳий қобилиятлар йўқ, фақатгина нотўғри фойдаланаётганлари бор.

Ўзингизда бор бўлганини Худони улуғлаш учун ишлатишни бошланг. Яратилган нарсалардан мамнун эканлигингизни У кўриб қувонади. У сизга гўзалликдан мамнун бўлишингиз учун кўз, товушдан баҳра олишингиз учун қулоқ, ҳидлардан баҳра олишингиз учун бурун, ҳис қилишингиз учун тери ичидаги нервларни берган.

Ҳар бир бахра олишингизда шукрона айтсангиз, бу Худога улуғворлик келтиради. Ҳақиқатан ҳам Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Завқ олишимиз учун ҳар нарсани мўл кўл эҳсон этган барҳаёт Худога умид боғласинлар.”

1-Тимутийга мактубининг 6 боби 17 ояти. Худо ҳаттоки ухлаётганингиздан ҳам завқ олади. Менинг болаларим кичкина бўлганида мен уларнинг ухлаётганини кўриб чуқур қониқиш олардим.

Баъзан кунлар муаммолар ва уларнинг қайсарликларига тўла бўларди, аммо улар ухлаганларида мамнун, хавфсиз ва тинч бўлиб кўринардилар ва мен уларни қанчалар севишимни эслаб турардим.

Аслида болаларим улардан завқ олишим учун бирор иш қилмаганлар. Мен уларни шунчаки нафас олишларини кўриб завқланардим, чунки мен уларни севардим. Уларнинг кўкрак қафаслари кўтарилиб тушганида, мен жилмайардим ва баъзида кўзларим севинч кўз ёшлари билан тўларди.

Сиз ухлаётганингизда Худо сизга севги ила қарайди, чунки сиз Унинг фикри эдингиз. У сизни гўёки сиз ер юзида ягона инсон бўлганингиздек севади. Ота-оналар фарзандларини яхши кўриш учун уларни мукаммал ёки улғайган бўлишларини хоҳлашмайди.

Улар фарзандларини улғайишларини ҳар бир босқичида яхши кўришади. Худди шунга ўхшаб Худо бизни яхши кўриши учун улғайишимизни хоҳламайди. У сизни руҳий ўсишингизнинг ҳар бир босқичида севади.

Сиз ўсаётганингизда нохуш ота-оналар ёки ўқитувчиларга дуч келган бўлишингиз мумкин. Илтимос, Худо сиз ҳақингизда шундай ҳис қилади деб ўйламанг. У сизнинг мукаммал ва гуноҳсиз бўлолмаслигингизни билади.

Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Бизнинг таркибимизни У билар, тупроқ эканлигимизни ёдга олар.” Забур китобининг 102 боби 14 ояти. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top