2:43

Воизхон 03

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, Муқаддас Руҳ кучида ибодат қилиш ҳаммамизга берилмаган ва ҳамма ҳам руҳи ва қалби билан бир хил ибодат қилмайди.

Бу ерда яна кўп нарсани тузатишимиз керак, баъзи жойларда, бу ҳатто, жуда ҳам зарур. Шунинг учун менинг азиз биродарларим, сизни жиддий огоҳлантиришга рухсат беринг.

Ўз эркин ибодатингиз билан ибодат хизматингизга зиён етказманг, сизнинг бутун муқаддас хизматингиз тегишли мавқеда туриши учун ғайрат билан ҳаракат қилинг. Эркин ибодат Муқаддас Калом билан энг кўп мувофиқ келиши кераклигига амин бўлинг.

Агар сиз ўз хатти-ҳаракатингизга ишончсизлик билан қарасангиз, сиз ҳеч қачон ҳеч нимани тўғри килмайсиз. Худонинг Сўзи билан васият қилинганидек ва Худога маъқул бўлганидек, сиз Худовандни ҳурмат қилишингизга қатъий амин бўлинг.

Тертуллиан ёзади: «Биз ташқи мажбурлашсиз ибодат қиламиз, чунки биз юракдан ибодат қиламиз. Масиҳ учун азоб тортган Иустин биринчи ўриндаги пресвитер ҳақида «ўз кучи меъёрига кўра ибодат қилади» дейди.

Биринчи литургия ибодатлари қаерда ва қачон қўлланила бошлаганлигини кўрсатиш қийин эмас; улар жамоатда аста-секин пайдо бўлган ва ривожланган. Мен бу мавзу ҳақида кўпроқ гаплашишни жуда истардим, лекин бу ерда бунинг мавриди эмас.

Шунинг учун яна давом этаман. Бизнинг ишимиз эркин ибодат ҳар қандай бошқа ибодатга қараганда биз томондан кўтаринки руҳда ва жонлироқ қилиниши орқали унинг устунлигини исботлашдир.

Агар тингловчилар: «Бизнинг ваъзхон ибодатдан кўра яхшироқ гапиради!», деб айтсалар кўнгил ғаш бўлади. Бу Худованднинг ибодати намунасидек эмас. У худди инсон ҳали ҳеч қачон гапирмагандек гапирган.

Унинг ибодатига келсак, у Унинг шогирдларида шундай яхши таассурот туғдирганки, улар Ундан: «Раббимиз, бизни ибодат қилишга ўргат!», деб сўраганлар.

Биз жамоатда ибодат қилганимизда бизнинг ҳамма қобилиятларимиз ўзининг бутун кучини намоён қилиши керак, киши ўзининг бутун кучи билан ҳозир бўлиши керак. Ибодат хизматида маълум вақтни тўлдиришдан иборат бўлган ибодатнинг суст ва жонсиз овозда айтилиши ибодат ҳисобланмайди.

Бундай ибодат одамлар учун қийноқ ва Худо олдида разолатдир. Ҳозирги пайтда барча ибодатгўйларнинг энг яхши ҳимоячиси бу бизнинг бевосита самимий изҳоримизнинг заифлиги, етишмаслигидир. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top