3:16

Имонда кучли бўлиш ва мақтов

MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Худованд Иброҳимга ўғил ваъда қилди, бироқ муаммо шунда эдики, Иброҳим ва унинг рафиқаси Соронинг ёшлари анча кекса ёшда, тўғрироғи, улар нуроний кишилар эдилар. Иброҳим юз, унинг рафиқаси – тўқсон ёшда бўлиб, уларнинг бола кўриш йиллари анча ортда қолиб кетган эди. Лекин Иброҳим Худонинг сўзларини ёдда сақлар ва бола кўришнинг жисмоний томондан имконсизлигига эътибор бермас эди.

У Худонинг ваъдасига қаттиқ ишонар ва Уни шарафлар эди. Ҳаворий Павел Римликларга Мактубнинг 4-чи бобида, ушбу ажойиб воқеани сўзлаб беради. «Иброҳим умиди қолмаганига қарамасдан, умид билан ишонди, токи «Сенинг уруғинг сон-саноқсиз бўлади», деб айтилгани бўйича кўп халқларнинг отаси бўла олсин. Шундай экан, имонда заифлашмасдан, у юз ёшга яқинлашган бўлса ҳам, ўзининг танаси ўликдай бўлгани ва Соронинг бачадони ўлгани ҳақида ўйламади, имонсизлик билан Худонинг ваъдасидан ҳам шубҳаланмади, лекин Худони улуғлаб, имонида кучлироқ бўлди».

Бу кишида бирор нарсага умид қилиш учун мантиқий асос йўқ эди. Тўқсондан ошган эр-хотин бола туғишга уринишларидан кўра умидсизроқ вазиятни тасаввур этиш қийин. Шундай бўлсада, Иброҳим умидворликда ва Худонинг ваъдасига ишонишда давом этди.

У ҳамма вазиятлар унга қаршилигини кўриб турган, лекин шунда ҳам, унинг танаси «ўликдай» ва «Соронинг бачадони бепушт» бўлсада, ортга чекинмади. Ниятининг ташқи томонлама амалга ошмаслигига қарамай, гумонланмади, имонда тебранмади ва Худонинг ваъдасини шубҳа остига қўймади. У Худони улуғлаб, «заифлашмасдан, имонда кучли бўлиб турди».

Биз билан ҳам худди шундай бўлади. Худони улуғлаганимизда, кучга тўламиз, имонда мустаҳкамланамиз, бизга халақит бермоқчи бўлган ҳар қандай куч эса изсиз йўқолади – мана, нима учун мақтов ва сажда куйлашни назардан четда қолдирмаслигимиз керак. Уйда улуғлов қўшиқларини эшитинг, уларни ёдланг ва ўзингиз ҳам куйланг. Ҳар сафар, Худони шарафлаш имокони бўлганида, уни қўлдан бой берманг. Ва тез орада, мақтов сиз учун одатий ҳол бўлиб қолади. Мақтов ва минатдорлик, Худонинг ҳар бир эзгулиги, шавқати ва иноятига нисбатан, сизнинг табиий жавобингизга айланади.

Биз сизлар билан Янги Аҳдда яшаяпмиз ва биз қурбонлик учун қўй, эчки, ҳўкиз олиб ке-лишимизнинг ҳожати йўқ. Худованд биздан кутаётган қурбонлик – бу Унинг тахтига етиб борадиган мақтовимиз. Эски Аҳд даврида қурбонликларнинг тутуни Унинг тахтигача қандай етиб борган бўлса, юракларимиздан чиқаётган мақтов ҳам, шундай етиб боради. Одамларга, У биз учун яратган мўъжизалари тўғрисида гапириб беришимиз, Ундан миннатдор бўлишимиз ва Унга севги сўзларини ай-тишимиз лозим. Мақтов ҳаётимизнинг ўчмас қисмига айланиши ва Унга «ҳар вақт, тўхтовсиз» раҳматлар айтишимиз зарур. Худога ибодат қилиб, Уни мақташда сира тўхтаманг.

Бордию, сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Биз сиз учун ибодат қиламиз. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top