3:29

Муаммоларимизни Раббийга топшириб

MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. «Йўлимизни Раббийга топшириш» нимани билдиради? Бу ўз елкангдан жавобгарлик ва ташвиш юкларини олиб, Худога юклашни билдиради. Ҳикматлар китобининг 16-бобида: «Ишларингни Раббийнинг зиммасига юкла, Уларни Худога ишон, Унга бер ва шунда У фикрларингни Ўз иродасига кўра саранжомлайди ва мақсадларинг муваффақиятли бўлади». Муаммоларимизни ва онгимизни Худога топширсак, яъни ҳаммасини Унинг ғамхўрлигига ишонсак, шунда У фикрларимизни Ўзининг иродасига кўра ўзгартиради. Бошқача қилиб айтсак, Унинг фикрлари ва истаклари бизникига айланади. Бу нарса содир бўлганида, ниятларимиз амалга ошишни бошлайди, чунки улар Худонинг иродасига тўлиқ мос келган бўлади. Муаммоларимизнинг аксарият қисми биз Худонинг иродасига қарши борганимизда ва Унинг режаларини тескарисини қилганимизда вужудга келади. Муаммоларимизни Унга топширсак, ўзимизни бахтиёр ва марҳаматланган ҳис этамиз.

Дўстингиз сизга эрталаб қимматбаҳо соатни совға қилиб, кечга: «Соатни олиб кетсам майлими? Уни бугун ўзим тақмоқчи эдим» деб айтса, нимани ҳис этган бўлар эдингиз? Бу сизга ғалати туюлган бўлар эди. Фараз қилайлик, у эртаси куни раҳмат айтиб, соатни қайтариб, деди: «Бу сеники. Бир мартага бериб турганинг учун раҳмат. Мен уни бошқа тақмайман». Сиз унга, ишондингиз. Бир неча кундан сўнг, у яна сўраб келди: «Соатни яна бир мартага бериб тура оласанми? Мен уни бугунги учрашувга ва дам олиш кунлари бўладиган байрамга тақмоқчи эдим. Вақтим бўлса, уни келаси ҳафта қайтариб беришга ҳаракат қиламан». Шундан сўнг, у сизга чиндан ҳам совға қилганига шубҳаланишни бошлайсиз. Муаммоларимизни Раббийга топшириб, Ундан уларни ечишини илтимос қилган бўлсак, унда муҳтожликларимиз ишончли қўлларда эканига шубҳаланмай, безовталикни тўхтатиш лозим. Албатта, бирор нарсани бажаришдан кўра уни айтиш анча осон. Биз кўпинча муаммоларимизни қайтариб олиб кетишни истаймиз.

Чунки Худованд масалани ҳал этмаслигидан ёки вақтни чўзишидан қўрқишимиз, ёхуд У айнан шундай йўл билан ҳал қилаётгани бизга ёқмаслиги мумкин. Кўпларимиз, Худога битта муаммони бир неча марталаб берамиз. Мен ҳам баъзида шундай қиламан. Худога дейман: «Раббий, шу одамни сенинг қўлларингга топшираман. Шу вазиятни Сенга бераман». Шундан сўнг ҳам, ўша одам ва унинг вазияти ҳақидаги фикрлар ҳаёлимдан кетмайди. Тўхтовсиз шу одам тўғрисида ўйлайман, хавотирланаман, шайтон эса, бу вазиятни ўз кучим билан ечишим учун янги ғоялар бера бошлайди.

Қандай қилиб, муаммоларимизни Худодан қайтариб олиб кетмаслик мумкин? 36-санода: «Йўлингни Раббийга топшир, ҳар қандай юкни ва ташвишни ўзингдан ечиб, Унинг елкасига орт, Унга ишон, Унга суян, умид қил, У ёрдам беришига амин бўл ва У амалга оширади». Юкни ўзимиздан олиб, Худога юклаган бўлсак, энди муаммолар тўғрисида қайғуришнинг ёки унга аралашишнинг ҳожат йўқ. Муаммоларимиз Раббийнинг қўлида, шундай экан, хавотирга ўрин йўқ. Уларни тинч қўйинг, улар ҳақида фикрларингизда қайта ва қайта ўйлайверманг. Шубҳаланманг: Худованд, Унга ишониб топширилган нарсани эплай олади.

Бордию, сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Биз сиз учун ибодат қиламиз. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top