Салом азизлар. Агар сиз умидсиз бўлсангиз, кутиб туринг! Агар ҳаётингизни мақсад билан яшасангиз ажойиб ўзгаришлар рўй беради. Худо шундай дейди, “Мен сен учун нима режалаштираётганимни биламан. … “Менда сени жароҳатлайдиган режалар эмас, балки яхши режалар бор. Мен сенга умид ва яхши келажак бераман.”
(Еремиё 29:11). Сиз ўзингизни мумкин бўлмаган вазиятга тушгандек ҳис қилаётган бўлишингиз мумкин, аммо Худо шундай дейди, “Худонинг куч-қуввати бизда амал қилмоқда. Шунинг учун Худо биз сўраган ёки хаёл қилганимиздан ҳам ортиғини бажаришга ғоят даражада қодирдир”(Эфесликлар 3:20). Мақсадингизни билишингиз ҳаётингизни оддийлаштиради, бу турган гап. Бу нима қилишингиз ва нима қилмаслигингизни аниқлайди. Сизнинг мақсадингиз қайси фаолият муҳимроқ ва қайсилари муҳим эмаслигини баҳолашда андоза ҳисобланади.
Сиз оддийгина қилиб, “Ушбу фаолият Худонинг ҳаётимдаги бирор мақсадини бажаришга ёрдам берадими?” деб сўрайсиз. Аниқ мақсадсиз сизда қарорларингизни асослантириш учун, вақтингизни тақсимлашингиз учун ва ресурсларингиздан фойдаланишингиз учун пойдевор мавжуд бўлмайди. Сиз вазиятлар, босимлар ва ўша вақтдаги кайфиятингиздан келиб чиқиб танловлар қилишга мойил бўлади. Ўзларининг мақсадларини билмайдиган кишилар кўп иш бажаришга ҳаракат қиладилар ва бу стрессни, чарчоқни ва жанжални келтириб чиқаради. Сиз бажаришингизни ҳойлайдиган хамма ишни қилишнинг ҳеч иложи йўқ. Сизда Худонинг иродасини бажаришингиз учун етарли вақт мавжуд. Агар сиз уни ҳаммасини бажармаётган бўлсангиз бу сиз Худо сиздан ҳоҳлаганидан кўп ишни бажаришга интилаётганингизни билдиради, ёки, балки, сиз ортиқча телевизор томоша қиляпсиз. Мақсадга йўналтирилган ҳаёт оддийроқ ҳаёт тарзи ва интизомли жадвалга олиб боради.
Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Серҳашам ва дабдабали ҳаёт бўш ҳаётдир; тўғри ва оддий ҳаёт эса тўлиқ ҳаётдир”(Ҳикматлар 13:7) . У яна хотиржамликка олиб боради, “Сен, Раббим, ўз мақсадларида қаттиқ туриб Сенга ишонганларга мукаммал тинчлик ато қилгайсан.” (Ишаъё 26:3) Мақсадингизни билишингиз ҳаётингизни аниқ нуқтага йўналтиради. Бу сизнинг ғайратингиз ва энергиянгизни муҳим бўлган нарсаларга қаратади. Сиз талабчан бўлиш орқали самарадорликка эришасиз. Кичикроқ масалаларга фикрни чалғитиш инсон табиатидир. Биз ўз ҳаётимиз билан Аҳамиятсиз Таъқиб ўйнаймиз. Аниқ мақсадингиз бўлмаса, сиз йўналишингизни, ишингизни, муносабатларингизни, жамоатингизни ёки бошқа ташқи муҳитингизни ўзгартиришда давом этиб, гўёки бу ўзгаришлар саросимани ҳал қила олиши ёки қалбингиздаги бўшлиқни тўлдира олишига умид қиласиз.
Сиз “Балки шу сафар бошқача бўлар” деб ўйлайсиз, аммо бу ҳақиқий муаммонгиз, яъни йўналиш ва мақсад етишмаслигини ҳал қилолмайди. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Шунинг учун беақл бўлманглар, балки Раббингизнинг иродаси қандай эканини англаб олинглар”(Эфесликлар 5:17) Бир нуқтага йўналтириш кучини ёруғлик мисолида кўриш мумкин. Хира ёруғликда кам куч ёки таъсир мавжуд, лекин сиз унинг энергиясини бир жойга тўплай оласиз. Масалан, Ҳаворий Павлус Масиҳийликни бутун Рим империяси бўйлаб қарийб ёлғиз ўзи ёйди. Унинг сири диққат эътибори бир нуқтага қаратилганлигида бўлган. Бордию, ҳаёт мақсадлари ҳақида ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.