3:17

Дунёга ёпишиб олишимиз

MP3

Салом азизлар. Ер бизнинг умумий уйимиз эмаслиги, биз Исога ишонувчиларни бу дунёда қийинчилик, қайғу ва рад этилишимизни бошимиздан кечиришимизни билдиради. Ва бу Худонинг ваъдалари амалга ошмаслиги сабабини, баъзи ибодатларимиз жавобсиз қолганини ва баъзи вазиятлар адолатсиздек бўлиб кўринишини билдиради. Бизни ерга жуда ҳам ёпишиб олмаслигимиз учун, Худо бизни маълум даражада ҳаётда норозилик ва қониқмаслигимизга, яъни абадиятнинг ушбу томонида ҳеч қачон амалга ошмайдиган ҳоҳиш истакларимизга йўл қўяди. Биз бу ерда тўлиқ хурсанд эмасмиз, чунки биздан бу кутилмаган ҳам! Ер бизнинг охирги уйимиз эмасдир; биз бошқа яхшироқ нарса учун яратилганмиз.

Балиқ ҳеч қачон ерда яшашдан хурсанд бўлмайди, чунки у сув учун яратилган. Агар бургутга парвоз қилиш тақиқланса, у ҳеч қачон ўзини бахтли ҳис этолмайди. Сиз ҳеч қачон ерда бахтли бўлолмайсиз, чунки сиз кўпроқ нарсалар учун яратилгансиз. Сизнинг бу ерда бахтли онларингиз бўлади, аммо Худонинг сиз учун режасига ҳеч нарса тенг келолмайди.

Ҳаёт ерда вақтинчалик тайинланиш эканлигини пайқашингиз сизнинг қадриятларингизни тубдан ўзгартиради. Вақтинчалик эмас балки абадий қадрятлар қарорларингиз учун ҳал қилувчи омил бўлиши керак. “Абадий бўлмаган ҳеч бир нарса абадий фойдасиздир.” Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Биз кўзга кўринадиган нарсаларга эмас, кўзга кўринмайдиган нарсаларга қараймиз. Кўринадиганлари муваққат, кўринмайдиганлари эса абадийдир.” (2 Кор. 4:18)

Дунё аниқлаганидек, моддий гуркирашга ва оммавий муваффақиятни Худонинг ҳаётингиз учун мақсади деб билишингиз ҳалокатли хато бўлар эди. Сероб ҳаёт сероб моддийликка умуман алоқаси йўқ ва Худога содиқлик мартабада ёки ҳаттоки хизматда ҳам муваффақиятга эришишни кафолатламайди. Ҳеч қачон вақтинчалик тожларга интилманглар. (1 Бут. 2:11)

Павлус содиқ эди, аммо у охирида қамоқда яшади. Яҳё содиқ эди, аммо унинг боши кесилди. Миллионлаб содиқ кишилар қатл қилиндилар, ҳамма нарсаларини йўқотдилар ёки ҳаётларининг охирига кўрсатиш учун ҳеч нарсалари қолмаган ҳолда келганлар. Лекин ҳаётнинг охири ҳеч қачон энг охири эмас.

Худонинг назарида, бу ҳаётда гуллаб яшнайдиган, муваффақиятга ва куч қудратга эришган инсонлар эмас, балки ваъда қилинган абадий мукофотни кутиб, ҳаётни вақтинчалик тайинланиш деб билган ва содиқлик билан хизмат қиладиган кишилар буюк қаҳрамонлардир. Муқаддас Калом шундай дейди: “Бу кишиларнинг ҳаммаси Худо ваъда этган баракаларга эришмай, имонли бўлиб оламдан ўтдилар. Баракани узоқдан кўриб олқадилар, ер юзида ғарибу мусофир эканликларини эътироф этдилар…. Аммо улар янада яхшиси, яъни самовий ватанни орзу этардилар. Шунинг учун Худо уларнинг Худоси аталмоқдан ор қилмайди. Унинг Ўзи улар учун бир шаҳар ҳозирлаган эди.” (Ибронийлар 11:13,16). Ердаги вақтингиз ҳаётингизнинг тўлиқ ҳикояси эмасдир.

Бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top