Ассалому алайкум. Қувғинлар мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Ҳаворий Павлус Коринфдаги руҳонийларга қуйидагича сўзлар билан мурожаат қилган: “Орангизда эканман, Исо Масиҳдан ва Унинг хочга михланганидан бошқа ҳеч нарса билмасликка қарор қилдим” (1 Коринфликларга 2:2). Римликларга Мактубнинг 14-бобида масиҳийларни шундай даъват этади: “Имони заиф одамни, унинг фикрлари ҳақида баҳслашмай, қабул қилинглар”.
Жамоат Яҳё пайғамбарнинг хизматига қайтиши лозим, яъни ҳаммасидан ҳам бутун диққат-эътиборни жамоат ва таълимотга эмас, балки Исо Масиҳга қаратиш даркор.
Бидъатчилик ва сохта таълимот – бу қувғинга учраган жамоатга қаратилган ва ўлимга олиб келувчи иблис қўлидаги икки заҳарли қилич ҳисобланади.
Улар жамоатни бўлиб ташлайдилар ва барбод қиладилар. Шу тарзда жамоатнинг ўсиб ривожланишига ҳалақит берувчи – қамоқхоналар ва азоб-уқубатларга қараганда, яна ҳам оғирроқ, қирғин келтирувчи ҳаракатларга дучор қиладилар.
Ғарб имонлилари жамоатни босиб келувчи жуда катта машаққат ва диққат билан турлича таълимотларнинг оқимини енгишига тўғри келади. Улар барча мунозаралардан ўзларини олиб қочадилар ва фақатгина Исо Масиҳни тарғиб қилувчи таълимотга ишонадилар.
Таълимот одамларни бир-биридан ажратиб юборади. Исо эса шундай дейди: “Мен ердан юқорига кўтарилганимда, ҳаммани ўзимга жалб қиламан” (Юҳанно 12:32). Имонлиларни бўлиб юборадиган жойда Исо Масиҳда бирлашиш лозим.
Ҳозирда масиҳийларни ажратиб турувчи таълимотлардан, шунингдек, бўлиниб кетиш қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигига мисоллар келтириб кўринг. Агар сиз ҳам чуқурлашиб борувчи бўлиниш жараёнига қўшилиб кетган бўлсангиз, ҳозироқ бунга тавба қилиш ҳаракатини кўринг ва Худо сизни кечиришини илтижо қилиб сўранг. Доимо жамоатнинг бирлиги тўғрисида ибодат қилинг.
Бордию, сиз ҳам қувғинларга дуч келиб бу ҳақда суҳбатлашмоқчи бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Шахсий маълумот орамизда қолади. Бу ҳақда хавотир олманг. Раббимиз сизни Ўз паноҳида асрасин. Хайр, омон бўлинг.