MP3

Narrator 1 “Ўша куни ўзларингиз Отадан истаганингизни Менинг номимдан сўрайсизлар. Менинг сизлар учун Отадан илтимос қилишимнинг ҳожати бўлмайди. Зотан, Отанинг Ўзи сизларни севади, чунки сизлар Мени яхши кўриб, Худодан келганимга ишондингизлар” (Юҳанно 16:26-27). Ассалому алайкум қадрдон. Ҳозиргина янграган бу оятни биринчи марта ўқиганимда жуда ҳам ҳайратга тушган эдим. Бу менинг ишончимга кўра берилган мукофотдек эди. Бу ҳозир ҳам мукофот. Худо билан тўғридан тўғри мулоқот қила олиш бу инсоният орзу қилиши мумкин бўлганидан ҳам ортиқ мукофот. Исо Масиҳни янада кучлироқ Воситачи қилишга уринманг. Исо “Менинг сизлар учун Отадан илтимос қилишимга ҳожат бўлмайди” деган. Бошқача айтганда, сизлар билан Отанинг ўртасига тушмайман, чунки сизлар тўғридан-тўғри Унга мурожаат қилишингиз мумкин, деган. Нима учун? “Чунки Отанинг Ўзи сизларни севади”.

Narrator 2 Бу жуда ажойиб. Биз, “Қодир Худо Ўз ҳузурига бизни тўғридан-тўғри қабул қилмайди”, деб ўйламаслигимиз учун Исо Масиҳ шундай деган. Исо “Менинг сизлар учун Отадан илтимос қилишимга ҳожат бўлмайди». Сиз тўғридан-тўғри Унга мурожаат қилишингиз мумкин. У сизларни севади. Унинг ҳузурига келишингизни истайди. Худонинг бизга бўлган севгисини англай олганингизда, Унинг ҳузурига киришда яна ҳам дадилроқ бўласиз. Баъзиларимиз қилиб қўйган гуноҳларимиз туфайли, Худо энди мени қабул қилмайди, энди Унинг ҳузурида қандай юз билан тураман, деб ўйлаймиз. Бироқ, Масиҳ, “У сизлардан аччиқланмайди”, деганида нимани назарда тутган бўлса, “тўғридан-тўғри” дейиш билан мен ҳам айнан ўша нарсани назарда тутган. Исонинг қонисиз ҳеч қандай инсон зоти Отанинг ҳузурига кириш ҳуқуқига эга эмас (Ибронийлар 10:19-20). У ҳозирда биз учун шафоат қилмоқда (Римликлар 8:34; Ибронийлар 7:25).

Narrator 1 У Отанинг олдидаги Ҳомиймиз (1 Юҳанно 2:1). У Худонинг тахти олдидаги Олий Руҳониймиз (Ибронийлар 4:14-16). У: “Отанинг олдига олиб борадиган Мендан бошқа йўл йўқ”, деган (Юҳанно 14:6). Биз Исо Масиҳга имон келтириш орқали Худонинг нажотига эга бўламиз. Бироқ Исо бизни фақат Унинг шафоатига суяниб қолишдан ҳимоя қилмоқда. “Менинг сизлар учун Отадан илтимос қилишимга ҳожат бўлмайди, чунки Отанинг Ўзи сизларни севади”. Худо биз Унинг олдига тўғридан тўғри келишимизни истайди. Исо ўша ерда. У бизни Отанинг қаҳр-ғазабидан қутқариш учун тинимсиз гувоҳлик бермоқда. Бироқ У биз учун Отадан илтимос қилиш, бизни Отадан узоқроқ тутиш ёки Отанинг юрагини бизга нисбатан юмшатиш мақсадида Худонинг ҳузурида тургани йўқ, чунки Каломда Исо Масиҳ, “Отанинг Ўзи сизларни севади”, деб айтган.

Narrator 2 Исо Масиҳ, “Мен Йўл, Ҳақиқат ва Ҳаётдирман”, деганида, фақат мен орқали кириб, ҳақиқатни топасизлар, ҳаётга эга бўласизлар, деган эди. Исо биз учун Худо ҳузурига йўл очди. У хочда азобли ўлим топганида, маъбаднинг муқаддас хонани энг муқаддас хона деган хона билан ажратиб турувчи қалин парда қоқ иккига бўлингани ёдингиздами? Бу бежизга эмас эди. Худо шу орқали, “Энди Менинг ҳузуримга ҳар ким кира олади”, демоқчи эди. Энди Руҳонийнинг хизматига муҳтож эмасмиз. Энди Унинг ҳузурига ўзимиз тўғридан-тўғри кира оламиз. Худо билан ота-боладек суҳбатлаша оламиз, Уни истаганимизча мақтай оламиз ва ўз қурбонликларимизни ўзимиз келтира оламиз. Шунинг учун, Худонинг олдига келинг. Жасорат билан келинг (Ибронийлар 4:16). Муштоқлик билан келинг. Табассум билан келинг. Қўрқувдан эмас, қувончдан титраб келинг. Исо: “Мен Худонинг ҳузурига йўл очдим. Энди бу йўлда ўртангизда турмайман”, келинглар, демоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top