3:16

Худо эҳтиёжимизни билади

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Кундалик ҳаётимизга назар ташласак, доим у ёки бу муаммо ҳақида ташвишланиб юрганимизни кўрамиз. Бироқ Худо аллақачон бизни ҳотиржам қиладиган йўлни кўрсатган. Каломдаги мана бу оят ёдингиздами: “Шундай экан, нима еймиз, нима ичамиз, нима киямиз, деб ташвишланиб юрманглар. Бутпарастлар ҳадеб бу нарсаларнинг ташвишида юрадилар. Лекин осмондаги Отангиз буларнинг ҳаммасига муҳтож эканингизни билади-ку!” (Матто 6:31-32). Исо Ўз издошларини ташвишлардан ҳоли бўлишини истайди. Матто 6:25-34 оятларда ташвишланмаслигимиз ҳақида камида еттита далил келтирган. Улардан бири ейиш, ичиш ва кийим ҳақида бўлиб, “Осмондаги Отангиз буларнинг ҳаммасига муҳтож эканингизни билади-ку”, деган (Матто 6:32).

Narrator 2 Исо Худо бизнинг эҳтиёжларимиз ҳақида билиши – У бизнинг муҳтожликларимизни қондиришни исташини назарда тутган. У бизнинг Отамиз борлигини таъкидламоқда. Бу Ота ер юзидаги ҳар қандай отадан афзалроқдир. Менинг фарзанлардим бор. Мен уларнинг эҳтиёжларини қондиришни хоҳлайман. Бироқ менинг билишим Худонинг билишидан камида учта жиҳатдан фарқ қилади. Аввало, айни дамда фарзандларим қаерда эканини билмайман. Фақат тахмин қилишим мумкин холос. Улар уйда, ишда ёки мактабда, соғ-саломат ва ҳавфдан ҳоли. Бироқ, уларнинг юраги ҳуруж қилиб, йўл ёқасида ётган бўлиши ҳам мумкин. Иккинчидан, айни дамда уларнинг юрагида нима борлигини билмайман. Баъзи пайтлари шунчаки тахмин қилишим мумкин холос. Бироқ улар қандайдир қўрқувни, оғриқни, нафратни, шаҳватни, очкўзликни, қувонч ёки умидни ҳис қилаётган бўлишлари мумкин.

Narrator 1 Мен уларнинг юракларини кўра олмайман. Ҳатто уларнинг ўзлари ҳам юракларини тўлиқ билишмайди. Учинчидан, мен уларнинг келажагини билмайман. Айни дамда улар соғлом ва бақувват кўринишлари мумкин. Лекин эртага қандайдир қаттиқ ҳафачилик уларни қулатиши мумкин. Бу эса улар қаттиқ ташвишланмасликлари учун мен кучли сабаб бўла олмаслигимни билдиради. Ҳозир ёки эртага уларга нимадир бўлиши ва мен бу ҳақда билмаслигим мумкин. Лекин уларнинг осмондаги Оталари мендан бутунлай фарқ қилади. Бизнинг осмондаги Отамиз! У биз ҳақимизда барчасини билади, ҳозир қаерда эканимизни, эртага қаерда бўлишимизни, ичкарида ёки ташқарида бўлишимизни билади. У барча эҳтиёжларимизни кўриб туради. У бизнинг эҳтиёжларимизни қондиришни кучли исташини ҳам буларга қўшимча қилишимиз мумкин. У бизнинг қадрли эканимизни кейинги оятларда кўрсатган.

Narrator 2 Матто 6:30 оятдаги “наҳотки” сўзини эсланг. “Бугун бор, эртага эса ўчоққа ташланадиган дала ўтини Худо шундай безаган бўлса, наҳотки сизларни кийинтирмаса?!” Мана шуларга У истаган нарсаларини тўлиқ амалга ошириш қудратини ҳам қўшишингиз мумкин (бутун дунё бўйлаб соатига миллиардлаб қушларни ризқини беради, Матто 6:26). Ҳар сафар олдинда турган муҳтожликларнинг қайғуси сизга ҳужум қилганида, Худонинг ваъдасини эсланг. Унга суянинг. Бизнинг Худойимиз Қудратли, Барҳаёт ва Севувчи Худо. Хавотирларингизни Худога беринг. У сизга ғамхўрлик қилади. Шундай қилиб, эҳтиёжларимизни қондириш ҳақидаги Исонинг ваъдаларига ишонинг. Исонинг даъвати шундай, чунки У шундай деган: “Осмондаги Отангиз буларнинг ҳаммасига муҳтож эканингизни билади-ку”. Бизнинг www.dilkashradio.com сайтимизга ташриф буюришни ҳам унутманг. У ердан руҳий ҳаётингиз учун кўплаб фойдали маслаҳатларни топасиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top