3:28

Худонинг Каломи Ўзгармас

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрли биродар. Масиҳий ва мусулмон биродарлар ўртасидаги баҳслардан бири, мусулмон биродарларнинг Инжил ва Худонинг бошқа китоблари ўзгартирилгани ҳақида кетади. Бироқ, чиндан Худога имон келтирган киши Унинг қудратли ва абадий Тирик эканини билиши керак. Наҳотки, шундай қудратли Худовандимиз Ўз Каломини ҳимоя қила олмаса?! Бунга қандай ишониш мумкин? Шундай баҳсга киришадиганларга ишончли ва қатъий мисоллар келтиришни лозим топдик. Оли Имрон сурасининг бошида бундай оят бор (3-оят): “У сенга китобни ҳақ ила ўзидан аввалги нарсани тасдиқловчи қилиб туширди ҳамда Таврот ва Инжилни туширди”. Бу оятдан биз биламизки, Таврот ва Инжил Худодан нозил бўлган китоблар, яъни илоҳий китоблар. Бу оятдан кўринадиган яна бир нарса: Таврот ва Инжилнинг мана шу оят нозил бўлган вақтда ҳақиқат эканлиги.

Narrator 2 Крачковский таржимасида бу маъно яхши кўрсатилган, лекин ўзбекча таржимада унча сезилмайди. Лекин бу – жуда ҳам муҳим масала: аввалги китоблар ўзгариб кетганми? Қуръон оятлари аввалги китобларни бузилиб кетган дейдими ёки аксини тасдиқлайдими? Қуръонда, юқорида айтганимиздек, Таврот, Забур ва Инжил китоблари Худонинг ҳақ китоблари деб таъкидланган. Бунга далил сифатида яна бир оятни Моида сурасидан келтирсак: «Уларнинг изидан ЎЗИДАН олдинги Тавротни тасдиқлагувчи бўлган Ийсони эргаштирдик ва УНГА ҳидоят ва нурни ўз ичига олган, ўзидан олдинги Тавротни тасдиқлагувчи ва тақводорлар учун ҳидоят, панд-насиҳат бўлган Инжилни бердик ҳамда «Инжил аҳли унда Aллоҳ нозил қилган нарсалар билан ҳукм қилсинлар», дедик. Кимда-ким Аллоҳ нозил этган дин билан ҳукм этмас экан, улар фосиқлардир…» (Қуръон 5:46-47).

Narrator 1 Кўриб турибмизки, Таврот, Забур ва Инжил – Худодан нозил бўлган китоблар, яъни улар Худонинг Каломи. Энди Қуръондаги бошқа бир оятларга қарасак. Уларда айтилишича, Аллоҳнинг сўзларини ҲЕЧ КИМ ЎЗГАРТИРА ОЛМАЙДИ: «Аллоҳнинг сўзларини ўзгартирувчи бирон кимса йўқдир» (Қуръон 6:34). Энди ҳозир бу китобларни ўзгарган, деб фараз қилайлик. Савол туғилади: бу китоблар ўзгартирилган бўлса, қачон ўзгартирилган? Баъзилар, “Инжил Муҳаммад (с.а.в.) келишларидан олдин ўзгартирилган”, деган гапни айтадилар. Бироқ Қуръони каримда пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) га Инжил ўқийдиган одамлардан маслаҳат сўраш амр қилинган: «Агар Биз сизга нозил этган нарсалардан шубҳада бўлсангиз, у ҳолда ўзингиздан аввалги Китоб (Таврот ва Инжил) ўқийдиган кишилардан сўранг!» (Қуръон 10:94)

Narrator 2 Ёки мана бу оятни ҳам кўринг: «Айт: «Мен Аллоҳ нозил қилган ҳар бир китобга иймон келтирдим ва орангизда адолат ўрнатишга амр қилиндим. Аллоҳ бизнинг Роббимиз, сизнинг ҳам Роббингиз. Бизнинг амалларимиз ўзимиз учун, сизнинг амалларингиз ўзингиз учун. Биз билан сизнинг орамизда жанжал(га ўрин) йўқ. Аллоҳ бизларни жамлайди ва қайтиш ёлғиз Унинг Ўзигадир», деб айт» (Шўро 42:15). Муҳаммад яшаган вақтда Инжил китобининг ўзгармаган эканини тасдиқловчи бошқа оятлар ҳам кўп. Масалан: «Кофир бўлган кимсалар: «Бизлар бу Қуръонга ҳам, қўли орасидаги ундан олдинги (Инжил) га ҳам ҳаргиз иймон келтирмаймиз», дедилар» (Қуръон 34:31). “Қўли орасидаги” деган иборани ўзбекча таржималар қўймаган, лекин Қуръоннинг арабча матнида бор. Ибора ҳозирги замон феълида қўлланилиб, расулуллоҳ ва унинг издошлари тирик пайтда Инжил матнининг борлиги ва ўзгармаган эканлигини исботлайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top