3:28

Шолнинг ишончи

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Матто, Марк, Луқо хушхабарида келтирилган шол одамнинг ҳикояси ҳаммага таниш. Шундай бўлса-да, яна бир бор ўқиб, сўнг бу ҳақидаги фикрларимизни сиз билан ўртоқлашамиз. “Бир неча киши тўшакда ётган бир шол одамни кўтариб келдилар. Уни уйга – Исонинг олдига олиб киришга уриндилар. Лекин оломон кўплигидан бунинг иложини тополмай, уйнинг томига чиқиб, томдан тешик очдилар. Сўнг шолни ўша тешикдан тўшаги билан оломон ўтрасига – Исонинг олдига туширдилар. Исо уларнинг ишончини кўриб, шолга деди: — Биродарим, гуноҳларинг кечирилди. …Исо уларнинг мулоҳазаларини билиб, шундай савол берди: — … Қайси бири осонроқ? Шолга: “Гуноҳларинг кечирилди!” деб айтишми ёки: “Ўрнингдан туриб юр деб айтишми?” Инсон Ўғлига ер юзида гуноҳларни кечириш ҳокимияти берилган. Ҳозир шуни билиб оласизлар. Исо шундай деди-ю, шолга: — Сенга айтаман: ўрнингдан тур! Тўшагингни олиб уйингга бор! – деб буюрди. Шол ўша заҳоти ҳамманинг кўзи олдида ўрнидан турди.

Narrator 2 Матто Исонинг Кафарнаҳумга келгани ҳақида айтса, Марк Исонинг Ўзи шу шаҳарда яшагани ҳақида маълумот беради. Бу шаҳар қандай шаҳар эди? Ахир Исо Байтлаҳмда туғилиб, Носирада улғайган эди-ку?! Каломга қарайдиган бўлсак, Исо Кафарнаҳумда яшаган. Кафарнаҳумни – “тасалли уйи”, Исонинг шаҳри бўлган дейишади. Бироқ ишончсизликда ҳам бошқа шаҳарларни ортда қолдирган бу шаҳар ҳақида У шундай дейди, “Ҳукм кунидан Садўм ва Ғамўра шаҳарларининг аҳволи сеникидан енгилроқ бўлади”, дейди. “Исо шолга – Дадил бўл, ўғлим …” дейди. Муқаддас Китобнинг асл нусхасида ҳам бу ерда “ўғлим” маъносини берадиган сўз ишлатилган. Бу сўз нафақат инсоннинг ўз ўғил фарзандига балки, шогирди ва қўл остидаги ўқувчилари учун ҳам ишлатиладиган сўз сифатида ишлатилган. Бизда ҳам фарзандимиз қатори бўлган болаларни “ўғлим”, “қизим” деб мурожаат қилиш одатий ҳол.

Narrator 1 Устоз шогирдига ҳам бу сўзни бемалол ишлата олади. “Дадил бўл” сўзи эса қандайдир яхшиликка, буюкроқ ва янги бир нарсага тайёр бўлиш ва ҳаракат қилишни англатади. Исонинг “Дадил бўл, ўғлим” деган сўзи, ўша шолнинг ҳозирги кўрсатадиган йўлида давом этиши ва Худога имон келтириши ҳақида кўрсатма ҳам эди. Исо бу шолнинг ишончи нақадар кучли эканини кўриб турар эди. Шунинг учун ҳам шу ишончда давом этишига кўрсатма берди. Бу ишонч туфайли, Исо унинг гуноҳларини ҳам кечирди. Калом аниқ қилиб бу одамнинг шол эканини айтади. Ўша даврда уйларнинг томлари текис қилиб, дам олиб ўтирса бўладиган қилиб қурилган эди. Томга уйнинг ёнбошидан ёки олд томонидан ёнламасига қилиб қурилган зиналалардан кўтарилса бўларди. Томни осонгина тешганидан ўша пайтдаги томларни осонгина олиб ташласа ёки очса бўладиган қилиб қурилганини билиш мумкин.

Narrator 2 Табиийки томнинг усти лой билан сувалган ва тагига осон олинадиган қамиш ёки шунга ўхшаш майда шоҳ-шабалар тўшалган ва уларни тутиб туриш учун бир нечта жойига узун ва мустаҳкам ёғочлар ётқизилган. Бу усулда қурилган уйлар биз учун ҳайратланарли ёки янгилик эмас, сабаби, яқин-яқингача бизда ҳам шундай томи текис уйлар бўларди. Томларга яҳудийлар каби дам олиш учун чиқмасак ҳам, қиш учун қоқи тайёрлаш, ўтинларни тахлаш ёки том устига чиқиб кетган узумларни териш учун чиқардик. Бу шолнинг қандай ёки нимада олиб келганлари ҳақида турли тахминлар мавжуд бўлса-да, Калом шолни тўшакда олиб келганлари ҳақида айтади. “Исо…шолга – Ўрнингдан тур! Тўшагингни олиб уйингга бор! – деб буюрди.”

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top