MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Бугун Муқаддас Каломда берилган географик жойлар ва уларга боғлиқ ҳикояларнинг нақадар ҳақиқат эканини тасдиқловчи маълумотларни сиз билан ўртоқлашишга қарор қилдик. Бугунги суҳбатимиз Гилгал ҳақида бўлади. Гилгал бу Ханонда жойлашган катта тошлар халқаси билан ўралган муқаддас жой. Бу жой Ерихо билан Иорданнинг ўртасида жойлашган. Исроил халқи Иорданни кечиб ўтгач Гилгалда қароргоҳ қуришди ва Исроил халқининг 12 қабиласи шарафига ўн иккита тош ўрнатишди. Сўнг шу ердан Ханонга юриш қилишди. 20 асрнинг 90чи йилларида Иордан дарёси атрофидаги ғалати тузилмалар кўплаб археологларнинг эътиборини тортди. Улар тошдан қурилган эди. Осмондан туриб қарасангиз бу тузилма улкан одамнинг оёқ изига ўхшаб кўринади. Аммо бу тузилма нима учун қурилган экан? Буни аслида инсон зоти қурганми? Эҳтимол, буни қадимги паҳлавонлар насли қургандир? Бу саволларга жавоб топиш учун профессор Адам Зертал бошчилигидаги бир гуруҳ археологлар экспедиция уюштиришди.

Narrator 2 Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, бу тузилма эрамиздан аввалги 13-12 асрларда барпо этилган. Профессор Зерталнинг гуруҳи Самария ва Иордан водийсида жойлашган бундай топилмаларнинг бештасини ўрганишди. Қазишмалар чоғида лой плиталарга қадимги иброний тили белгилари чизилган бўлиб, унда Муқаддас Каломда Исроил халқининг Ханонга юриш қилгани ҳақидаги маълумотлар келтирилган. Калом шундай дейди: “Шундай қилиб, халқ биринчи ойнинг ўнинчи кунида Иордандан ўтди. Улар Ерихо шаҳрининг шарқидаги Гилгал деган жойда қароргоҳ қуришди. Улар Иордандан олган 12та тошни Ёшуа Гилгалда ўрнатди”. Профессор Зерталнинг сўзларига кўра, бу ўша Муқаддас Каломда тилга олинган муқаддас тузилма ҳисобланади. Олимнинг сўзларига кўра, халқ Ханонга юриш қилишидан олдин Худога қурбонлик қилиб, маросимларини бажо келтиришган. Муқаддас Китобда “Гилгал” сўзи 39 марта учрайди.

Narrator 1 Ўша тузилмаларнинг биридан топилган сопол идишларда ҳайвонларнинг суяклари бўлиб, бу тузилмалар чиндан ҳам қурбонлик қилиш учун фойдаланилганидан дарак беради. Қуддуслик Тарихчи Игорь Торик шундай дейди: “Бу тошдан қурилган тўсиқ оёқ кийими шаклида қурилган. Ундаги топилмаларнинг ёши Ёшуанинг даврига тўғри келади.” Муқаддас Китобда келтирилган фактларга кўра, Худованд Ўз халқига шундай ваъда берган, “Мусога ваъда берганимдай, оёғингиз теккан ҳамма жойни сизларга бераман.” Эҳтимол, шунинг учун ҳам исроил халқи бу қурбонгоҳга ўхшаш тўсиқларни оёқ кийими шаклида қуришгандир. Гилгал сўзи думалатмоқ, юмалоқ, деган маъноларни беради. У ерда катта ва кичик юмалоқ шаклдаги қурбонгоҳларни учратиш мумкин. Бу эса ўша даврда Исроил халқи шу ерда тўхтаб, жанг олдидан Худога қурбонлик қилганидан дарак беради.

Narrator 2 Олимлар узоқ вақт давомида Муқаддас Китобнинг ҳақиқатлигига шубҳа билан қарашди, чунки халқнинг Мисрдан чиқиб Ханонга боргани ҳақидаги ишонарли далиллар топилмаган эди. Бироқ Гилгалдаги бу топилмалар Муқаддас Каломда ёзилган воқеалар ҳақиқат эканини исботлайди. Забур китобида ҳам қизиқ бир оят бор, “У Шилўдаги Ўз масканини инсонлар орасида тиккан чодирини тарк этди.” (Заб 77:60) Муқаддас Каломда бу жой Этом деб номланган. Этом бу энг катта халқали тузилмалар топилган жойга тўғри келади. Хуллас, бу жой қадимдан бор бўлган, Каломда ёзилган воқеалар айнан мана шу жойда содир бўлгани ҳақидаги тарихий – археологик топилмалар, бу воқеаларнинг ҳақиқатлигини ва Муқаддас Каломдаги воқеалар чиндан бўлганини кўрсатади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top