Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Шайтон ўз тўрига илинтириш учун ишлатадиган жуда кучли ва хавфли хўраклардан бири бу зинодир. Зино ҳақида сўз борар экан, дарҳол бу мавзу эркакларга тегишли, деган фикр келади. Келинг, шундай бўлса бўлсин, эркаклар мисолида зинонинг оқибатларини бугун эътиборингизга ҳавола қиламиз. Агар сиз ҳаётингизни, эркаклигингизни, оилангизни қадрласангиз ва Худони севсангиз, шайтоннинг сўзларига қулоқ солманг. Шайтон ўткинчи гўзал аёлни хўрак қилиб, сизни тузоққа туширишни истайди. Гарчи бу гўзал аёл сизнинг қулоқларингизга шивирласа ҳам, унинг лаблари ширин асалдек туюлса ҳам, сўзлари сизни тинчлантириб қувонтирса ҳам, Худога қаранг. Бу аёлнинг ёлғонларини бепарволик билан енгинг. Шайтон сизга ёлғон ваъдалар беради. Бу қилган ишингни ҳеч ким билмайди, дейди. Аммо оқибати заҳардай аччиқ, ханжардай ўткирдир.
Narrator 2 Бу ишга алдансангиз, охир оқибат, хар куни ўша тунда япон шамширини ёки ҳаракатга сезувчан гранатани қучоқлаб ухлаганим яхши эди, деган фикрга келасиз. Оқибатда, сиз ҳузур-ҳаловат ва чин севги деб ўйлаган нарса сизнинг обрў-эътиборингиз, ҳурмат, оилангиз фаровонлири ва ишончига қабр бўлганини англайсиз. Агар тавба қилмасангиз, ҳатто виждонингиз ҳам ҳалок бўлади. Ҳикматлар 7:25-27 оятлар шундай дейди, “Унинг уйи ўликлар диёрига етакловчи йўлдир”. Бундай аёл ҳаётга олиб борадиган йўлни ўзи ҳам билмайди. У Масиҳ ҳақида ҳам, абадий хурсандчилик ва тор йўл ҳақида ҳам билмайди. Агар бундай аёлга эргашсангиз, қушхонага кетаётган хўкиздек бўласиз. Жигарингизга санчилган найзадан ҳалок бўласиз. Зино қилган ақлсизлар ўзини ўзи нобуд қилади. Бегона аёлга теккан жазосиз қолмайди. Бошини унинг ёстиғига қўйганингиз заҳоти ўз исмингизни қабр тошига ёзган бўласиз.
Narrator 1 Энди эса, эй эрлар мени тингланг. Унинг йўлларидан узоқлашинг. Унинг ётоғига ёки ҳатто уйининг остонасига ҳам яқинлашманг. Ўзингизни аҳмоқ қилманг. Сиз зарарсиз электрон почта орқали, тунда смслашиш ёки шунчаки дўстона ичимлик ичиб, учрашиш учун етарли даражада кучли эмассиз. Бундан узоқлашинг. Қўйинга чўғ солиб, куймай бўладими? Оқибатда, ўз ҳаётингизга нуқта қўйган бўласиз. Бу вақтинчалик ҳузур-ҳаловат сўнгида оҳ-нола чекасиз, “Мен интизом ва танқиддан қанчалик нафратланар эдим-а. Мен доноликнинг сўзига қулоқ солмадим. Энг яқин дўстимнинг огоҳлантиришларига ҳам қулоқ солмадим. Ўз виждонимни четлаб ўтиб, Худонинг сўзини аҳмоқликка чиқариб қўйдим. Ана оқибат жамоа орасида ҳалокат қирғоғига келиб қолдим.” Бу гуноҳдан сўнг сиз инсон қиёфасидаги устухондан фарқингиз қолмайди. Парчаланган қалбнинг қирралари сизнинг ётоғингиз бўлади.
Narrator 2 Агар виждонингиз озгина бўлса ҳам уйғоқ бўлса, у сизга душман бўлади. Эски танишлар сизнинг исмингиздан нафратланади. Сиз хурматсизлик ва шармандаликка лойиқ бўласиз. Ўлганингизда эса, агар Масиҳнинг қони билан ювилиб янгидан туғилмаган бўлсангиз, тўғри дўзахга борасиз. Сиз абадий зинокор бўлиб қоласиз. Фақат ўз нафсини қондириш учун яшаган, оиласини оловда куйдирган инсон бўласиз. Охир-оқибат ўзингиз ҳам оловга ташланасиз. Аслида ўз рафиқангиз энг яхши шаробдир. Ҳикматлар 5:15 оят шундай дейди, “Ўз сардобангдаги, ўз қудуғингдаги сувни ичавер.” Уни остонадан олиб ўтганда бўлган севгини қайта алангалатинг. Севгингизни қайтадан уйғотиш учун унинг булоғидан сув ичинг. Улкан ваъдалар пичирлашга айланган бўлса, меҳр-муҳаббат камарини боғланг ва ҳақиқий инсон бўлинг. Кўз очиб кўрганингиз билан қувонинг.