3:13

Ишончли бўлинг

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Инсонлар билан муносабатда ишончли одам бўлиш уларни сиз томон етаклайди ва ўзларини ҳотиржам ҳис қилишларига ёрдам беради. Мулоқотда энг ижобий омил – “тилингизни тия олишингизни” шеригингиз яхши англашидир. Шунда ўз-ўзидан сиз билан очиқчасига мулоқот қилиш истаги туғилади. Агар сиз ғийбат қилсангиз, яъни доимий равишда бошқа одамларни муҳокама қилсангиз, ўзингиз билан бошқалар ўртасига тўсиқ қўйган бўласиз, чунки шеригингиз унинг яширин ҳисларини ошкор қилиб юборишингиздан чўчиб, сиз билан очиқчасига мулоқот қилмайди. Сиз сукут сақлай оласизми? Ёки ғийбат қилиб, “яширинча” ҳаммасини бошқаларга айтиб берасизми? Шахсий ҳаёт ҳақида омма олдида гапириш оилада ишончни синдиради. Жуфтликларнинг биттаси унга нисбатан хоинликни ҳис қилганда, келаси сафар очиқ гапирмайдиган бўлади.

Narrator 2 Ҳикматлар 25:11 оятда “Ўз ўрнида айтилган сўз тилла узукка қўйилган ёқут кўздайдир” – деб ёзилган. Ҳикматлар 15:23 – оят шундай дейди: “Яхши одам жавоби туфайли қувонади, ўз вақтида айтилган сўз қанчалик яхши”. Керакли вақтда керакли сўз айтилса, суҳбат яхшиланади. Қийин масалани ҳал қилганда ёки нохуш хабар айтилган жой ҳамда вақтда севги сизнинг ҳамроҳингиз бўлиши керак. Онамнинг айтишича, агар у қандайдир жиддий масалада дадам билан гаплашиши керак бўлса, аввалига дадамнинг қорнини тўйдирган экан. Дадамнинг қорни оч пайтда унга нохуш ҳабарни айтиш – жуда катта қўпол хато эди. Дадам овқатланиб бўлганидан кейин нохуш хабарни ҳам босиқлик билан қабул қилишини у яхши билган. Курсдошларимиз, дўстларимиз, турмуш ўртоғимиз ёки ҳар қандай инсон билан ўзаро муносабатда биз нафақат гапираётган гапимизга эътибор беришимиз, балки суҳбат вақтини ҳам ҳисобга олишимиз керак.

Narrator 1 Кўпинча, вазиятдан келиб чиққан ҳолда, турмуш ўртоғимизга қандайдир муаммони айтиш учун тонггача кутиб сабр қилган яхшироқ. Айниқса, агар турмуш ўртоғимиз учун оғир кун бўлган бўлса, тонггача сабр қилиш адолатдан бўлади. Муносабатларни мустаҳкамлайдиган кейинги қадам бу жуфтларнинг бир-бири билан ҳиссиётларини бўлишишидир. Ҳиссиётлар, қалбдаги ўй-ҳаёллар, чуқур қайғу ҳамда катта қувончларни баҳам кўришга имкон берувчи ишончсизлик – яқинлик ва яқин муносабатларнинг соғлом муҳити учун зарурдир. Суҳбатлашганда фақат ўйлаётганларингизни эмас, балки нимани ҳис қилаётганингизни ҳам айтишни ўрганинг. Жуфтликлар фикрлар ҳамда ғоялар борасида баҳслашишлари мумкин, бироқ ҳиссиётларни муҳокама қилиб бўлмайди. Уларни фақат тан олиш мумкин. Шунинг учун бир-бирларининг ҳис-туғуларидан бохабар бўлиш – руҳий яқинликнинг эшиги ҳисобланади.

Narrator 2 Агар эр-хотин ўртасида ҳиссиётлар мунтазам равишда ифода этиб турилмаса, уларнинг хазинаси бўлган севги ва яқинликдан йироқлашиб кетишади. Ҳамкасб терапевтлар, “Эр-хотинлик” китоби муаллифлари бўлган эр-хотин Блудлар қарама-қаршиликлардан қочишга уринадиган жуфтликларни қуйидагича таърифлашади: “Улар душманликдан, очиқчасига қаршиликлардан қочиб, кўпинча ғазаб, норозилик ва аччиқланиш ҳисси билан суҳбатларини якунлайдилар. Хафачиликларни ичга ютиш келажакда зўравонликка, тушкунликка, ҳатто саломатликнинг бузилишига ҳам сабаб бўлиши мумкин (масалан, астма ҳамда ошқозон ярасига). “Индамасдан азоб чекиш – ишончни, яқинликни ва келгуси мустаҳкамликни барбод қилади”, — деб огоҳлантиради эр-хотинлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top