3:25

Электр токи

MP3

Ассалому алайкум. Баъзан бир нарсага қўл теккизганда ток ургандек бўлади. Соч тараганда ҳам чирсиллаб, “учиши”ни физика дарсида ўтганмиз. Биласизки, одам юраги тўхтаб қолганида шифокорлар электр токи билан “тирилтиради”. Демак, одамда ҳам электр токи бор ёки унга бу қувват жуда зарур экан, деган фикр туғилади. Шундай деб ўйласангиз бизнинг суҳбатимизни диққат билан тингланг.

Одамнинг нерв тизими электрсиз ишлай олмайди. Электр токи симлар орқали қандай тезликда ўтса, электр импульслари ҳам нерв толалари орқали шундай тез ҳаракатланади. Масалан, одамнинг бирор ерига игна санчилса, дарҳол сесканади ва қўлини тортиб олади. У оғриқни шу заҳотиёқ сезади. Бу танадаги электр импульслари сабабли юз беради.

Электр юрак учун нега керак? Юрак фаолияти электрга боғлиқ. Негаки айнан электр туфайли юрак ритмик қисқаради, қон ҳайдайди, пульс уради. Ритмни бошқарувчи асосий ҳайдовчи бор. Бу юрак ритмини ҳосил қилувчи синусли тугундир. Аввал электр импульси шу тугундан юрак бўлмасига боради, сўнг кейинги тугун орқали юрак қоринчасига ўтади ва қон қоринчадан қон айланиш йўлига ўтади. Одам юраги уришдан тўхтаганида шифокорлар электр қуввати билан унинг ишини тиклашга ҳаракат қилиши сабаби шунда. Агар асосий ритм ҳайдовчиси ишламай қолса, импульсларни юбориш тезлиги сустлашади. Шунинг учун юрак фаолияти издан чиқиб, тебранувчи аритмия келиб чиқади. Тебранувчи аритмия юрак фаолиятидаги бузилишларнинг энг кўп учрайдиган тури. Бу ҳолатни бартараф этиш учун кардиостимуляторлар, яъни “батарейкалар”дан фойдаланилмоқда.

Еган овқатимиз ичаклар орқали ўтади. Буни барча билади, албатта. Аммо унинг ишлаш механизми электрга боғлиқлига ҳақида ўйлаб кўрмаган бўлсангиз керак. Биласизми, ичаклар қисқариб чўзилиб ҳаракат қилиши натижасида овқат ҳазм бўлади ва тана учун сарфланади.

Хўш ичакларни нима ҳаракатга келтиради? Албатта, яна шу электр. Агар бу соҳада бузилишлар кузатилса, ич келиши билан боғлиқ муаммолар юзага келади. Шунинг учун тўғри овқатланиш муҳимдир. Энди, нерв тизими ҳақида гапирадиган бўлсақ, нерв тизимимиз худди электр симларига ўхшайди. Уларда ҳам бир тутам ичида бир қанча тола ўтади. Ҳар бир толанинг устки қисми миелинли қопламага эга. Бу қоплама ёғли бирикмадан иборат бўлиб, худди электр токи симлари устидаги резина қоплама сингари нервларни ўзаро қисқа туташувидан сақлайди.

Агарда миулинли қоплама яхлитлиги бузилса одамда мия билан боғлиқ муаммолар юзага кела бошлайди. Масалан, ҳаракатланишда координация бузилиши ва бошқа ўзгаришлар юз беради. Шунинг учун бу қопламани қорачиғимиздек асрашимиз керак. Акс ҳолда Паркинсон ёки Альцгеймер касаллига хавф солиши мумкин. Бу ҳасталиклар айнан шу қоплама ейилиши туфайли келиб чиқади. Миелинли қопламани сақлаш учун уни зарур озиқ моддалар билан таъминлаб туриш керак. Бундай озиқ моддалардан бири омега 3 ёғ кислотасидир. Бу ёғ кислотаси миелинли қоплама мустаҳкамланишига ёрадм беради. Линолин ва архидон кислоталари ҳам жуда фойдали. Бундай ёғ кислоталари балиқ мойида кўп бўлади. Шу сабабли ҳам фарзандларимизга болаликларидан бошлаб балиқ мойидан ичириб туришни тавсия қиламиз. www.najot.com сайтидан фарзандларингиз ва оила аъзоларингизга ғамхўрлик қилишда қўл келадиган маълумотларни топасиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top