Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Худонинг ғазаби инсонни тавбага келтирганини Муқаддас Каломда ёзилган Исроил халқининг ҳолатидан биламиз. Бироқ бундай воқеа бизнинг замонамизда ҳам юз бериб туради. Хитойдаги Хенан провинцияси жамоатлари давлат хизматчилари томонидан қувғинга учради. Уларни тасвирлаб бўлмайдиган даражада оғир қийинчиликларга гирифтор қилдилар. Жамоатни бузиб, аъзоларининг баъзиларини қамоққа олиб, бошқаларини қийноққа солдилар. Жамоатни тарқатиб юборишди. Аммо шундай қилганлардан баъзилари рак касалига чалинди, бошқаларининг эса оила аъзолари бирин-кетин ҳалокатлар туфайли оламдан ўта бошлади. Бу ишга қатнашганларнинг бари, бу Худонинг халқига қарши қўл кўтаргани учун бўлаётганини англадилар. Уларнинг орасида Худонинг халқига энг кўп ёвузлик қилгани бор эди.
Narrator 2 У масиҳийларнинг ҳеч бирига раҳм қилмай, уларни ҳайвондек таҳқирлар ва энг оғир жазоларни қўллар эди. Аммо бу одам якка-ю ёлғиз қизини ҳаддан ортиқ севарди. Уни кўз қорачиғидек асрарди. Бир куни у ишдан қайтгач, қизини уйда телба бўлиб қолганини кўради. Унинг тентак бўлиб қолганди ва ота-онасининг саволларига ғалати жавоблар қайтарарди. Бу воқеадан қаттиқ таъсирланиб, қизини турли шифокорларга кўрсатади. Ҳеч бири унга ёрдам беролмайди. Бу давлат хизматчисининг қизи эрта-ю кеч бир гапни тинмай такрорларди, “Масиҳийларни қийнашни, таъқиб қилишни бас қил”. Охир-оқибат бу давлат хизматчиси масиҳийларни қийнагани учун бу Худонинг унга берган жазоси эканини англаб етди. Сўнг уларни бошқа қийнамасликка қарор қилди. Биро куни у Худонинг олдида тиз чўкиб, Исо Масиҳни ҳаётига қабул қилди. Худди шу куни қизи ҳам телбаликдан қутулди.
Narrator 1 Бошқа бир воқеа. 1995 йилда уч хушхабарчи аёл Хенан провинциясидаги Зинйе округига боришди. Бир ҳафта олдин 1100 киши тавба қилган, бир қанча одамлар касалларидан шифо топган эди. Бу аёллар одамлар билан йиғилиб, уларга Исо ҳақида гапираётганида, бир одам уларнинг олдига келиб, оғзига келган сўзлар билан ҳақоратлай бошлади. Аёллар унинг сўзларига эътибор қилмасликка ҳаракат қилишди. Учрашув тугагач, бир нечтаси аёлларнинг олдига келиб, “Бу одамга қарши бирор нима қилмайсизларми?”, деб сўрашди. Аёллар эса, “Бу одамни биз Худонинг қўлига берамиз”, деб жавоб беришди. Улар шундай дейишлари билан аёлларни ва Худони ҳақоратлаган инсон йиқилиб, жон берди. Бу воқеа ўша ерда бўлганларнинг ҳаммасини ваҳимага солди. Улар Худонинг ҳукми қатъий эканини кўриб, ўша ернинг ўзида Исони ҳаётларига қабул қилишди.
Бошқа бир сафар эса, беш киши йиғилиш бўлаётган жойга аёлларни ҳам тингловчиларни ҳам калтаклагани келди. Уларни кўрибоқ, бу хушхабарчи аёллар Худога ибодат қилишди. “Худованд биз бу ерга Сенинг иродангга кўра келдик. Энди бизга ҳалал берувчилардан бизни Ўзинг ҳимоя қил.” Улар ибодатларини тугатиб, “Исо Масиҳ номи билан уларни боғлаймиз”, дейиши билан, таёқ кўтариб келаётган эркаклар жойларидан қимирлай олмай қолишди. Уларни кимдир кўринмас арқон билан боғлаб қўйгандек эди. Тезда бу хабар ёйилиб, ўша беш эркакнинг қариндошлари уларни олиб кетишга келишди, аммо жойидан ҳам қўзғата олмадилар. Ўша куни яна юзга яқин инсон ҳақиқий Худони таниб билди ва нажот топди.