3:02

Муқаддас Калом 001

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, кўп йиллар муқаддам кема капитани жанубий Тинч океанида ажойиб орол қирғоғида лангар ташлади. У эшитган эдики, бу орада яшовчи одамлар қачонлардир одамхўр бўлиб, энди дўстона муносабатда бўлишиб, савдо-сотиққа қизиқишар экан.

Ўша халқнинг сардори билан суҳбат пайтида унинг қўлида капитан катта Муқаддас Китобни кўриб қолади. Капитан енгил табассум билан сардорга дебди:– “Ўйлайманки, сиз бу китобга ишонмайсиз.

Бу китоб аллақачон эскирган ва ҳеч кимга керак эмас”.Сардор атрофида турган ўзининг кучли навкарларига қараб қўйди ва капитанга мурожаат қилди:– “Капитан, сиз бу китобни фойдасиз деб ўйлашингиз мумкин.

Лекин сизга қанча фойда келтираётганини сиз билмайсиз.Агар бу Китоб бизнинг ҳаётимизни ўзгартирмаганида эди, сиз ҳозир қозонда қайнаётган бўлар эдингиз. Муқаддас Китобнинг бирон бир одамнинг ҳаётидаги таъсири бошқа одамларда ҳам аксини топади.

Айтилган воқеадаги капитан ўлимдан фақат шунинг учун қутқарилдики, кимдир Муқаддас Китобни ўқиган бўлиб, унга Худонинг Каломи деб ишонган. Азизлар яна бир мисол, Дониёр ва Марям махсус хат олишди.

Унда Англия маликаси Аннани кутиб олишга таклифнома бор эди. Бундай аломат хатни олишнинг ўзи дўстларимиз учун имтиёз эди.Аммо ундан ҳам катта имтиёз шахсан малика Аннани кутиб олиш имкони эди.

Сиз ва мен ҳам жуда муҳим хатни – бутун дунёнинг шоҳларидан юқори, шахсан Худонинг Ўзи ёзган хатни олганмиз. Лекин бу хатдан муҳимроғи, унинг биз ўқишимиз мумкинлигидан ортиқроғи, Унинг таклифномасидир.

Биз Муқаддас Китоб деб номлаган хатда, Худонинг Ўзи бизни Унинг фарзандлари бўлишга таклиф этмоқда ва У билан абадул абад яшашга чақирмоқда. У бизга, Унинг Ўғли Исо Масиҳни юрагимизга шахсий Нажоткорим деб қабул қилиб, Унинг фарзандлари бўлишимиз мумкинлигини айтяпти.

Худо ҳақида билишимиз, Унинг ваъдаларини ўрганишимиз, бу ажойиб имтиёз эмасми? Мўътадил ва соғлом бўлиш учун, болалар ўсиш манбаи бўлган, ўзларига мос овқат билан озиқланиб ўсишлари керак.

Муқаддас Китоб Худонинг фарзандлари руҳий ўсишлари кераклиги ҳақида айтади. Эфесликларга мактуб 4боби 15 оятида қуйидагиларни ўқиймиз: «Биз аксинча ҳақиқат ва муҳаббатга содиқ қолиб, ҳар жиҳатдан баданнинг боши – Масиҳ томон ўсиб борайлик».

Бизнинг руҳий озуқамиз – бу Муқаддас Китобдир ва шу озуқани “истеъмол” қилиш услуби – Муқаддас Китобни ўрганишдир. Бу китобни ўрганиб, биз ўзимизнинг Қутқарувчимиз Исо Масиҳни мукаммалроқ билиб оламиз.Азизлар мавзумизга шу ерда якун ясаймиз. Бизнинг электрон почтамиз манзили: www.dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top