3:16

Муқаддас Калом 004

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, Азизлар тахминан 40 киши Муқаддас Китобни яратиш учун ажойиб тарзда Худодан илҳомланган. Баъзи муаллифлар бирдан ортиқ китоб ёзган, баъзилари эса ўзларининг исмларини кўрсатмаган, шу боис уларни ким ёзганини биз билмаймиз.

Мўъжизали илҳом ёки юқоридан илҳомланиш шуни билдирадики, Худо хоҳлаганини улар ёзиши учун Муқаддас Руҳ муаллифларга фикр ва сўзларни берган. Муқаддас Китоб бизга Ёзувнинг бари Худодан илҳомланганини 2-Тимўтийга китобининг 3 боби 16 оятида айтади.

Муаллифлар бир-бири билан маслаҳат қилмаган, чунки улар бошқа-бошқа вақтларда яшаган. Муқаддас Китобнинг биринчи китоблари Масиҳ туғилишига қадар 1500 йил муқаддам ёзилган, охирги китоблар эса тахминан Масиҳдан 100 йилдан сўнг ёзилган.

Ушбу китоблар Худодан илҳомланганлиги сабабли, биз уларни муқаддас дейишимиз мумкин.Муқаддас Китобнинг муаллифлари орасида шоҳлар ва балиқчилар, бошлиқлар, оддий ишчилар ва сиёсатчилар, ҳарбий ва диний пешволар, деҳқонлар, савдогарлар ва ҳатто шоирлар бўлган.

Улар ҳар хил жойлардан келган бўлса ҳам, ҳар хил келиб чиқиш ва манфаатларга эга бўлса ҳам уларнинг ҳаммаси бир хил мавзуни ёзган, чунки Худо уларни илҳомлантирган. Ушбу мавзу – Худонинг инсон билан ўзаро муносабатлари.

Бундай қарама-қаршиликсиз бир текстдаги тартиб, Муқаддас Китобнинг ҳамма китобларида фақат, Худонинг Ўзи бош илҳомлантирувчи – муаллиф бўлгани учунгина мумкиндир. У халққа ҳар хил кишилар орқали гапирган. «Ҳеч бир пайғамбар ўзининг инсоний хоҳиши билан башорат қилган эмас. Бу азиз одамлар Муқаддас Руҳ томонидан ҳаракатга келтирилиб, Худонинг сўзларини гапириб берганлар»деб ёзилган 2-Бутрус китобининг 1боби 21 оятида.

Икки киши ёки икки миллат махсус битим хоҳлашса, улар шартнома ёзишлари мумкин. Ушбу ҳужжат имзолангандан сўнг у кучга киради ва бузилиши мумкин эмас.«Аҳд» сўзи, шартнома, сулҳни билдиради.

Муқаддас Китоб икки Аҳдга бўлинган, уларнинг номлари Қадимги ва Янги. Булар Худонинг инсон билан тузган шартномаларидир. Муқаддас Китобнинг бошланғич бетларининг бирида сиз Қадимги ва Янги Аҳд китобларининг номларини кўрасиз.

Сиз Қадимги Аҳд олдин, унинг кетидан эса, Янгиси туришини пайқашингиз мумкин.Қадимги Аҳд яҳудийларга берилган. Улар ибронийлар ва исроилликлар номи билан ҳам айтилган. Худо уларни, Унинг ҳақиқатини қабул қилиш, уларни ёзиш ва бошқаларни ўргатиш учун танлаган. Қадимги Аҳд ибрийча ёзилган, чунки бу тил исроилликларники эди. Қадимги Аҳд дунё яратилишидан то ерга Янги Аҳдни тузган Қутқарувчи келишига қадар, Худо билан инсоннинг ўзаро муносабатларининг аниқ бир даврини ва тарихини қамраб олади. Азизлар мавзумиз шу ерда ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top