Ассалому алайкум азиз дўстлар, сизлар билан яна мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Муқаддас китоб, Исонинг ҳаёти инсонларга нур олиб келди деб айтяпти. Нур бизга қаерга юриш кераклигини кўрсатса, Исо қандай яшашни кўрсатади.
У самога элтувчи йўлни кўрсатади. Кўп одамлар Исони қабул қилишни исташмайди. Улар ўз йўлларининг зулматида юришади. Лекин Исони шахсий Нажоткорим деб қабул қилган одамларга Худонинг фарзанди бўлиш ҳуқуқи берилган.
Бизни Худованд яратганига қарамасдан, Унинг фарзандлари бўлолмаймиз. Биз ҳаммамиз нотўғри ишлар қиламиз ва табиатан гуноҳкормиз. Гуноҳларимиз бизни Худодан ажратиб туради.
Лекин Исони Нажоткорим деб қабул қилганимизда, У барча гуноҳларимизни олади ва янги табиат беради. У бизни нотўғри иш қилолмайдиган қилиб ўзгартиради. Ўзимиздаги бу буюк ўзгаришни юқоридан туғилиш деб атаймиз.
Шу туфайли Худованд бизнинг Отамиз, биз эса Унинг фарзандлари бўламиз.Биз ўзимизча қилган бирон иш орқали эмас, Худованддан туғилишимиз орқали Унинг фарзандлари бўлдик.
Биз табиатан туғилишимиз билан Худованднинг фарзандлари бўла олмаймиз. Сиз: «Мен масиҳий бўлиб туғилганман. Отам билан онам масиҳий бўлишган» – деб айтишингиз мумкин.
Ота-онангиз масиҳий бўлса ҳам сизни масиҳий қила олишмайди. Сиз қачонки Худодан туғилсангиз, шунда масиҳий бўла оласиз. Худованднинг инсон қиёфасига кириши – дунё тарихида содир бўлган энг буюк ҳодиса.
У бизни шунчалик севдики, бизнинг жазоимизни олиш ва гуноҳларимиз учун ўлиш мақсадида келди.Лекин Худо абадий бўлгани каби, Исо ҳам ўлмади. У бизнинг ўрнимизга ўлиш учун инсон қиёфасида келиши керак эди. Шунинг учун Исо Байтлаҳмда чақалоқ бўлиб туғилди.
Худонинг Ўғли инсонларни Худонинг ўғиллари қилиш учун инсон бўлиб келди. Худо бизга нима қилишимиз кераклигини билдириш учун Мусога қонун берди. Биз Худованднинг қонунларини бажара олмадик.
Қонун бизга Нажоткорга муҳтож эканлигимизни кўрсатди. Ўша Нажоткор Исодир. У орқали биз Худонинг иноятига: гуноҳларимиз учун Худованднинг кечиримига ва Худонинг фарзандлари сифатидаги марҳаматга тўла янги ҳаётга эришамиз. Яҳёнинг ваъзини эшитиш учун кўплаб одамлар унинг орқасидан эргашиб юришган эди. Баъзилар уни Худо юборишга ваъда берган Қутқарувчи яъни Масиҳ бўлиши мумкин деб ўйлашган. Яҳё эса уларга ўзининг фақатгина Худованднинг элчиси эканлигини айтган. У Масиҳни қабул қилишлари учун инсонларни тайёрлаши керак бўлган. Шунинг билан азизлар мавзумиз ўз нихоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.