Ассалому алайкум азиз биродарлар, бугун дунё кўпроқ нимага муҳтож – беғараз муҳаббатга, яъни фақат Худо бериши мумкин бўлган муҳаббатга. Худо сизни ушбу эҳтиёжни қондириш учун ишлатиши мумкин, бунинг шарти, агар сиз Муқаддас Руҳга ўзингизни бу муҳаббат билан тўлдиришига ижозат қилсангиз.
Қадимги Аҳд даврида Худо Ўзининг муҳаббатини намоён этиб, пайғамбарлар билан гаплашган. Пайғамбарлар халққа шу муҳаббат ҳақида баён этганлар, аммо кўп кишилар ҳануз Худо ҳақида, доим уларнинг гуноҳлари учун жазолашга тайёр қаттиқ қўл ҳакам каби ўйлашади.
Худо уларни гуноҳдан қутқариб, уларга Ота бўлишни хоҳлашини улар тушуна олмайдилар. Ва ниҳоят, Худо Ўзининг Ўғли – Исо Масиҳни одамлар ичида яшагани ва ҳақиқатан Худо қандайлигини уларга намоён этди.
Исо таълимотида сиз барча инсониятга бўлган Худонинг ажойиб муҳаббатини билиб оласиз. Исо бу муҳаббатни Ўзининг ҳаёти билан, Ўзининг ишлари билан исбот қилди.
Сиз Худо муҳаббатининг исботини сиз учун Унинг ўлимида ва қайта тирилишида кўрасиз. 2000 йил муқаддам бўлиб ўтган воқеалар бизга жуда олис кўриниши мумкин.
Биз бугунги дунё муаммолари: очарчилик, зўравонлик, қотилликлар, урушлар билан тўқнашмоқдамиз ва шубҳаланишга мойилмизки, ҳақиқатан ҳам Худо инсон ҳақида ғамхўрлик қиляптими?
Аммо биз шахсан Худо билан учрашганимизда, биз биламизки, У ҳақиқатдан бизни севади.Биз Худо билан шахсан учрашишимиз мумкин бўлиши учун Муқаддас Руҳ келган.
Худди Исо Отанинг муҳаббатини намоён этиш учун келганидек, Муқаддас Руҳ, Ота ва Ўғилни муҳаббатини кўрсатиш учун келган. У сизнинг устингизга шундай муҳаббат тўкиши мумкинки, сиз уни ифодалашга қурбингиз етмайди.
Сиз Унга мурожаат қилишингиз биланоқ, У шундай қилишни бошлайди. Қачонки, сиз Муқаддас Руҳни қабул этганингизда, сиз Худонинг муҳаббати учун каттароқ ҳажмга эгадек бўлганингизга ўхшайди.
Ва Худонинг муҳаббати сизни юрагингизни тўлиб-тоштиради. Сиз янгидан ва қайта-қайта Муқаддас Руҳга тўлишингиз мумкин. Муқаддас Руҳга тўлишни бошидан кечирган кишилар, ўзларининг таассуротларини қуйидагича баён этишади:«Бу севгига чўмдириш бўлди.
Кутилмаганда мен Худога ва Унинг Каломига муҳаббат ҳис этдим».«Муқаддас Руҳ менга менинг оиламга, дўстларимга, бошқа масиҳийларга ва ҳатто менинг душманларимга нисбатан янги муҳаббат берди». «Муқаддас Руҳ мени Гўлготага яқинлаштирди ва менинг юрагимни Худога миннатдорчилик билан тўлдирди. Шунинг билан азизлар мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.