3:07

Исо Масих 01

MP3

Худо, бизнинг гуноҳимиз учун Ўзининг шахсий ҳаётини қурбонлик қилиб берувчи Қутқарувчини, бир неча пайғамбарларга маълум қилди. Исо келмасидан олдин, барча Худога келтирадиган ҳайвон қурбонликлари Унинг рамзи эди.

Гуноҳкорлар оқланиш учун қўй ёки эчкини бўғизлаб қурбонгоҳда тутатар эдилар. Бунинг маъноси: “Худойим, Сенга қарши гуноҳ қилдим. Мен бошқа гуноҳ қилишни хоҳламайман, мени кечир.

Биламан гуноҳнинг жазоси ўлим, мен ўлимга лойиқман. Лекин илтимос қиламан, менинг ўрнимга мана шу қурбонликни қабул қил ва менга шафқат қил. Бундан буён Сен учун яшайман”.

Ишъаё китобининг эллик учинчи бобида, Худо қандай қилиб Қутқарувчини бизнинг гуноҳларимиз учун Қурбонлик қилишини ва Унинг ўлимидан кейин қандай қилиб яна У яшашини ҳамда қутқарилган инсонларни кўриб хурсанд бўлишини ёзади.

Исо бизнинг гуноҳларимиз учун қурбонлигимиз ва Қутқарувчимиз бўлди. Пайғамбарлар, қачон ва қаерда ва қандай қилиб У энг яқин дўсти орқали сотилишини, сохта айбланишини, зиндонда ўтиришини, ҳақоратланишини, қамчиланишини ва хочга михланишини башорат қилган.

Лекин У яна юксалади. Исо билан содир бўлган ҳамма нарсалар, Қадимги Аҳдда пайғамбарларнинг башорат қилганларига тўғри келади. Қадимги Аҳддаги башоратлар бизга Масиҳни Худонинг Руҳи томонидан бизнинг Шоҳимиз, Руҳонийимиз ва Пайғамбаримиз бўлиш учун мойланганлигини кўрсатади.

Пайғамбар сифатида У бизга Худонинг овози бўлади. Руҳоний сифатида У Худога бизнинг овозимиз бўлади. Шоҳ сифатида эса У Худонинг қўли бўлиб бизга ёрдам беради ва бизни тўғирлайди.

У ҳаётимизда тартиб ўрнатади ва Худо ҳаётимизга Ўзининг ҳақиқати орқали йўналиш беради. Исо одамларнинг ўртасига чиқиб чўпонлик қилишни бошлаганида У Масиҳ ҳақидаги башоратларни одамларга ўқиб берди ва бу пайғомлар Ўзида бажо бўлганини уларга билдирди:

Мусо улуғ пайғамбар, диний хизматкор ва Исо туғилмасидан 1,400 йил илгари яҳудийларнинг бошлиғи бўлган. Худо инсонларга у орқали гапирар эди. У уларни қулликдан олиб чиқишга бошчилик қилди.

Буюк мўъжизаларнинг кузатуви билан етакчилик қиларди ва бу мўъжизалар уни инсонлар учун Худо юборган етакчи эканлигини тасдиқлар эди. Мусо шундай деди: «Раббингиз Худованд сизларга биродарларингиз орасидан мен каби бир Пайғамбар зоҳир қилгай, Унга қулоқ солинглар”Иккинчи қонун ёки Амрлар китобининг 18 боби15 ояти.Исо кўп жиҳатдан Мусога ўхшаш эди. Худо У орқали гапирар эди. У буюк мўъжизалар яратди. У гуноҳ қуллигидаги инсонларни озодликка чиқарди. Пайғамбар сифатида Исо кўп воқеаларни башорат қилди. Шунинг билан азизлар мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top