MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз эътибор берган бўлишингиз мумкин, мавзумизнинг биринчи қисмида қандайдир ҳар хил фикрлар бўлган, у ерда айтилишича, Муқаддас Китобни бизга Худо берган, шунингдек, яна Муқаддас Китобни одамлар ёзган ҳам дейилган.

Бу қандай бўлиши мумкин?Муқаддас Китобни ёзган 40 та одам Муқаддас Руҳ, яъни Худони Ўзининг бошқарувида бўлишган. Муқаддас Руҳ бу муаллифларнинг фикрларини ва Худога хуш келган нарсаларни ёзишга ундаган.

2-Тимўтийга мактубининг 3 боби16 оятида айтилган: «Ҳар бир Муқаддас Ёзув Илоҳий илҳом билан ёзилган бўлиб, таълим бериш, далолат қилиш, тузатиш, солиҳлик йўлида тарбия бериш учун фойдалидир».

Худо бизга тўғри яшаш учун қўлланма берди, У одамни бахтли кўришни хоҳлайди. Худо билади, биз Унинг ўрнатган тамойиллари асосида яшамаяпмиз ва бу билан ўзимизга зарар етказмоқдамиз.

Бизнинг дилимиз, танамиз ва айниқса бизнинг руҳимиз азобда. Ўзингга зарар етказмасликнинг биргина имконияти – бу Худонинг Каломига, Унинг бошқарувига эргашмоқликдир.

Унинг Каломи орқали биз Худонинг иродасини тушунишимиз мумкин, уни бажо келтириш учун ва бу одам учун энг афзалидир. Маълумот китоби сингари, Унинг Каломи бизларга Худодан ёрдам ва куч олишимиз учун ёзилган.

Тўғри яшаш учун Худонинг кўрсатмаларини олиш имкониятига эгалигимиз қандай ажойиб! Менга онам момақалдироқ ва ёмғир нималигини тушунтирган вақтда, мен ёш бола эдим.

Эсимда, биз ойна ёнида ўтириб дарахт, баргларининг тебранишини, қандай қилиб катта баргларнинг ҳўл бўлишини, чақмоқнинг қандай чақаётганини ва бизнинг ҳовлимизни ёритаётганини кузатар эдик.

Момақалдироқ гулдираши худди улкан ноғоралар сингари жаранглар, онам эса: «Қарагин, майса ва гулларнинг салқинлантирувчи ёмғирга қандай хурсанд бўлишларини», – деган эди.

Одамлар табиатнинг бу ҳодисаси тўғрисида нима ўйлашларига қараб, момақалдироққа қувонишлари ва қўрқишлари мумкин. Албатта, қандай ёмғир ёғаётганлигини – хайрли ёки бузғунчи эканлигини билиш муҳим.

Тўфонли ёмғирларни қандай тушуниш мумкин? Шамол, ёмғир, момақалдироқ нима? Буни ҳамма билади, лекин инсон момақалдироқни шиша идиш ичига киргизиб қўя оладими? Албатта, йўқ. Биз тўфон бўлишининг баъзи сабабини ўрганганмиз, мисол учун иссиқ ҳаво билан совуқ ҳаво тўқнашганда пайдо бўлади. Тўфонга биз фақат уни ўргангач баҳо бера оламиз.Қайсидир бир маънода Худони тўфонга таққослаш мумкин. Баъзи одамлар Ундан қўрқишса, баъзилар эса Уни ёқтиришади, бу уларнинг Худо ҳақида қандай тасаввурга эга эканликларига ва Уни билишларига боғлиқ. Азизлар шу ерда сиз билан хайрлашамиз. Омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top