Ассалому алайкум азиз дўстлар, Раббимиз Исо Масих иблис билан бўлган жангда нимани ишлатган эди? У албатта «руҳий қилич» деб аталган Худонинг каломидан фойдаланди.
Агарда «руҳий қилични ишлатсак» биз ҳам енгиб чиқамиз. Келинг азиз биродарлар Ибронийларга мактубининг 4боби12 оятини биргаликда ўқиймиз. «Худонинг Каломи жонли ва таъсирли, ҳар турли дудама қиличдан ўткирроқдир.
У жон билан руҳни, бўғинлар билан иликни бўлгундек суқилиб киради, юракнинг хаёлу ниятларини фош қилади». Исо саҳрода васвасага солинганида ўша «қиличдан» фойдаланган эди.
Стефан ҳам ўша «қиличдан» фойдаланиб ўз айбловчиларини хавотирга солиб қўйган эди. Павлус Эфесликларга ёзган мактубида, уларга Худонинг қуроллари билан аслаҳаланишга насиҳатлар берди.
Биз инсониятга қарши эмас, балки осмон остидаги ёвуз руҳларга қарши жанг қиламиз. Павлус душмандан ҳимояланиш учун барча қурол-аслаҳалар билан қуролланган аскарни тасвирлаган эди.
У қуроллар рўйхатини Эфесликларга мактубининг 6 боби 14 оятидан17 оятигача бўлган жойларда батафсил ёритиб берган. Келинг биргаликда уларни санаб чиқамиз: Солиҳлик совути, ҳақиқат камари, имон қалқони, нажот дубулғаси, руҳнинг қиличини, Хушхабарни ёйиш учун илдамлик пойабзалини кийиб олинглар.
Биз Исони Нажоткорим деб қабул қилганимизда, нажот дубулғасини олган бўламиз. Бизнинг имонимиз – бу бизнинг қалқонимиз. Биз ҳақиқатни гапирганимизда, камарни белимизга боғлаган бўламиз.
Бизнинг янги ҳаётимиз – тозаланган ва янги. Бу бизнинг солиҳлик совутимиздир. Пойабзалимиз бу – Масиҳ ҳақидаги Хушхабарни бўлишиш хоҳишимиз. Муқаддас Китоб – бу бизнинг руҳимизнинг қиличи.
Қачон биз Худонинг қурол-аслаҳалари билан қуролланиб олсак, ғалабага эга бўламиз. Бизга Исо Масиҳ ҳақидаги Хушхабарни бўлишиш имтиёзи берилган. Биз буни ўз номимиз учун эмас, балки Унинг номи учун қиламиз.
Элчи ўзи учун гапирмайди. У ўзининг мамлакати учун гапиради. Исонинг номи – қутқарувчи исм. Унинг номидан ташқарида нажот йўқ. Агарда биз ўша ажойиб исм орқали Худога мурожаат қилсак, У бизни эшитади ва бизнинг ибодатимизга жавоб беради.
Масиҳ бизга олтин ёки кумуш ташлаб кетмади. У бизга пулга сотиб олиб бўлмайдиган нарсани қолдириб кетди. У бизга Ўзининг ажойиб исмини қолдирди! Ер юзидаги минглаб масиҳийларнинг Исонинг номига қўшиқлар айтиши ажабланарли эмас. «Унга: Ажойиб Маслаҳатчи, мустаҳкам Худо, мангуликнинг Отаси, дунёнинг Ҳокими деб исм қўядилар». Азизлар мавзумизга шу ерда якун ясаймиз. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.