MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, У оламни бошқаряпти. У бизнинг ишларимизни ҳукм қилиш, яхши ишларимиз учун мукофотлаш ва ёмон ишларимиз учун жазолаш ҳуқуқига эга.

Афсуски, ҳамамиз гуноҳ қилганмиз ва ҳаммамиз жазога маҳкум қилинганмиз. Гуноҳ бизни абадий Худодан ажратди ва Худо бизни қутқариш учун олдиндан йўл тайёрлади.

Гуноҳларимиз эвазига Худонинг ҳақ ҳукмига тўлов берди ва хочда бизнинг гуноҳларимиз учун ўлди. Бу билан У бизга қутқарилишни тайёрлаб қўйди. Масиҳ ўлди ва лекин қайта тирилди ва самога кўтарилиб кетди.

У яна ерга қайтадиган ўша вақт келади ва ерда Ўзининг Подшоҳлигини ўрнатади. Биз ибодат қилаётганимизда ва ибодатимизда Худо бизни қандай севиши ҳақида ўйлаганимизда, Унга ёқмоқ ва Унинг номини улуғламоқ хоҳиши бизда туғилади.

Биз қилинган гуноҳларимизга афсус-надомат чекамиз ва Ундан кечиришини ва Унинг иродаси бўйича яшашга бизга ёрдам беришини сўраймиз.1-Юҳанно китобининг 1боби 9 оятида “Агар гуноҳларимизни эътироф этсак, Худо гуноҳларимиздан ўтади ва бизни ҳар турли ноҳақликдан фориғ қилади.

Чунки У Ўз сўзида содиқ ва адолатлидир”-деб ёзилган. Қачон Исо Масиҳни ўзимизнинг Қутқарувчимиз деб қабул қилсак, Худо бизнинг Отамиз бўлиб қолади. У нафақат бизни ўғилликка олади, у бизни юракларимизда яшаш учун, Муқаддас Руҳни жўнатади, бизга янги табиат бериб, бизни Унга фарзанд қилиб беради.

Исо Масиҳ Ўзи ибодат қилганидек, Худога Самовий Отага мурожаат қилгандек, ибодат қилишга бизни ўргатади. Ўйлаб кўринг-а, биз учун бу қандай – оламнинг Яратувчисини Ота десак!

Биз эртами кеч, ҳар қандай вақтда Унинг ҳузурига келишимиз ва самовий Отамиздан нимаики хоҳласак ҳаммасини сўрашимиз мумкин. Самовий Отамиз бизни севишни ва биз нимага муҳтож бўлсак, шуни бизга беришни хоҳлаётганини Исо Масиҳ Ўз Каломида айтаяпти:

Юҳанно китобининг16 боби 27 оятида “Отамнинг Ўзи сизларни севади…”-деб ёзилган. Азиз биродар ибодат ён дафтарчасини тутишни бошланг. Авваламбор, “сўраб туринглар, сизларга берилади”ни кўздан кечириб чиқинг ва Худо сиз учун нималар қилишга қодирлигини ўзингизга эслатиб туринг.

Кейин Самовий Отага ибодат орқали ўз эҳтиёжларингизни тўлдирмоқчи бўлганларингизни ён дафтарингизга ёзиб қўйинг. Жавоб олганингизда, ён дафтарингизга жавоб олинган санани ёзиб қўйинг.

Бу ён дафтар Самовий Отангиз сиз учун нималар қилганини эслаб туришингизга ёрдам беради. Шунинг билан азиз биродарлар мавзумизга якун ясаймиз. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top