MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, Худога ҳамма нарса мумкин, чунки у чексиз ва ҳеч нарса билан чегараланмаган: У ҳар доим бор эди ва ҳар доим бўлади; бошқа сўз билан айтганда Худо абадийдир.

У келажакни ҳозиргидек кўради. У ҳаммасини билувчидир, Ундан ҳеч нарсани беркитиб бўлмайди, ҳаттоки фикримиз ҳам Унга очиқдир. Худо бизни биз ўзимизни билгандан кўра аълороқ билади.

У биз учун нима энг афзал эканини билади. Агар биз ибодатимизда Худога мурожаат қилиб, Ундан бизни бошқаришини сўрасак, биз унинг донолигига, меҳрибонлигига ва муҳаббатига тўлиқ ишониб, таянишимиз мумкин. Худо нимаики қилса, яхшидир ва фақат яхшиликкадир.

Биз хурсандчилик билан ўз ҳаётимизни Унга тўлиқ ишониб топширишимиз мумкин, биламиз-ки, бу ҳолда бизнинг ҳаётимиз ишончли қўлларда бўлади Худо ҳар нарсага қодир Худо. У жаҳоннинг Яратувчисидир ва Ўз қонунлари бўйича уни бошқаради.

Қонун Ўрнатувчининг оқиллиги ҳақида бизга табиат қонунлари далолат бермоқда. Худо табиат қонунлари билан чегараланиб қолмаган, чунки У табиатни яратгани каби, шу қонунларнинг Яратувчисидир.

У табиий қонунларни тезлаштириши ёки сусайтириши мумкин. Унга лозим бўлса, У қайта табиий қонуннинг ҳаракатини тўхтатиб қўйиши мумкин.Муқаддас Каломда биз Исо Масиҳнинг мўъжизалари ҳақида ўқиймиз.

У беморларни даволаган, ўликларни тирилтирган, кўрларнинг кўзини очган, карларни фақатгина қўл теккизиши ва ҳатто сўзи билан даволаган. Шу боис, бизнинг муаммоларимиз Худо учун улкан деб ўйламаслигимиз лозим.

Сиз қачондир болалар бирга ўйнашаётганларида тортишаётганини эшитганмисиз? “Ҳозироқ менга бергин!” – дейди бири.“Нега?” – сўрайди бошқаси“ Чунки мен шуни хоҳлайман” – дейди биринчи Уларнинг тортишуви нари беридир. Чунки ўзлари хоҳлаган нарсаларни сўрашда бошқалар билан қандай ёндошишни улар ҳали ўрганишмаган.

Баъзи одамлар ибодатда худди мана шу болалардек бўлишади. Лекин, шундай бўлса ҳам Худо бизни ибодат қилганимизда ҳар доим эшитади. Биз Худога ибодатда тўғри йўл билан келишимиз зарур.Ушбу мавзумизда сиз Худога қандай муносабат билан келишни, У ҳурмат ва шарафга сазовор эканлигини ўрганасиз.

Муқаддас китоб тўғри йўл, вақт ва ибодат жойини ўргатишини сиз ўрганасиз. Бу нарсалар сизни Самовий Отангиз билан бўладиган суҳбатингизда сизга эътиқод беради. Худо ўрнатган асосга кўра, биз Осмондаги Отамизга фақат Исо Масиҳ орқали келишимиз мумкин.

Исо Масиҳ номи билан ибодат қиламиз, Унинг ваъдаларини олган ҳолда, Унинг ҳисоб рақамида ҳисобсиз маблағлар, худди Самовий банкнинг чеки бизда бордай. Исо Масиҳни Ўзи бизга тантанали ваъда берган ва Самовий банкни омонатидан фойдаланишга ҳамма ҳуқуқларни берди. Омин. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top