3:07

Оилада болаларни тежамкорлик тушунчаларини шакллантириш

MP3

Ассалому алайкумю оилада аёл тежамкор бўлса ва бу ҳислатни фарзандларга ҳам ўргатса, бундай оила баракали бўлади. Манбаларда айтилишича, “иқтисод” атамаси қадимги юнон тилида “уй-рўзғор хўжалигини бошқариш санъати” маъносини англатади. Оила ҳар бир инсон ҳаётида муҳим ўрин эгаллайди. “Инсондан пул, молу дунё топиш бир ақл талаб этса, уни сарфлай олиш ўн марта ортиқ ақл талаб этади. Шунинг учун оила иқтисодига ўта масъулият, пухта режа асосида муносабатда бўлмоқ лозим”. Оила хўжалигини оқилона юритишнинг муҳим шарти – бу оила иқтисодини режалаштириш ҳисобланади. Ҳар бир оилада унинг аъзолар тежамкорликка алоҳида эътибор қаратишлари лозим. Зеро, айнан тежамкорлик оила фаровонлигини яратишнинг муҳим шарти, ўзига хос маънавий-ахлоқий қадрият саналади.

Оиладаги тежамкорлик – бу “хасислик ёки зиқналик эмас, балки, унинг мазмунида оила маблағини қаттиқ назорат қилиш, ҳалол меҳнат эвазига келган пул ва рўзғор анжом-ашёлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечакларни қадрлаш, асраб-авайлаш, иқтисод илмини чуқур билиш, эҳтиёткорлик, нафсни идора этиш, бойваччалик орқасидан бўладиган манманликдан ўзини тийиш, ҳар бир нарсадан унумли фойдалана билиш маҳоратига эга бўлиш демакдир”. Оилаларда ота-оналар, оиланинг кекса авлод вакиллари, ёши катталар томонидан амалга ошириладиган тежамкорлик  болалар  учун ўзига хос сабоқ бўлади. Шу сабабли оилада  болаларни тежамкорликка ўргатиш муҳим аҳамиятга эгадир. Бунда “тежамкорлик сабоқлари ота-она, буви-бобо намунасида бола онги, хатти-ҳаракатига сингдириб борилади…

Оиладаги катта ёшдагиларнинг амаллари, халқ нақллари воситасида болаларда оила иқтисодини юритишда малака ва кўникмалар шаклланиб боради”. Оилада  болаларни тежамкорликка ўргатишда оналар ўзига хос ўрин тутадилар ва уларнинг роли беқиёсдир. Чунки, “одатда ўзбек оилаларида оиланинг моддий таъминоти эркак зиммасида бўлади. Оила жамғармасини тежамкорлик билан ўз ўрнида сарфлаш, исрофгарчиликка йўл қўймасдан оилада қут-барака бўлишини таъминлаш аёлнинг вазифасидир”. Қолаверса, уй-рўзғор ишлари билан бевосита шуғулланадиган оналар бу жараёнда ўз фарзандларини тежамкорликка ўргатиб боришда катта имкониятларга эга бўлади.    Бу имкониятлар нимларда бевосита кўринади. Харидларни амалга ошириш. Бу вазиятда оналар  фарзандларини агар улар икки нафардан кўп бўлса, навбат-навбат билан, борди-ю, ортиқча қийинчилик туғдирилмаса ёки савдо шаҳобчаси яқин бўлса баравар ўзи билан олиб бориши ва харидларни амалга ошириши мумкин. 

Харидларни жойлаштириш. Харид қилинган маҳсулотлар ва товарларни ҳам жой-жойига тартибли қўя билиш – бу тежамкорликнинг муҳим шартларидан бири саналади. Чунки барча товарлар ўзига хос шароитлар талаб қилинади. Овқатларни тайёрлаш. Бу вазият ҳам болаларда тежамкорлик сифатларини тарбиялаш учун ниҳоятда қулай саналади. Овқатларни истеъмол қилиш. Овқатланиш жараёнида оналар ўз фарзандларига дастурхондан нон ва ширинлик кабиларни ўз эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда олишлари кераклигини уқтириб боришлари керак. Ювиниш. Ювиниш инсонларга хос эҳтиёж ҳамда саломатликни сақлашнинг муҳим шартларидан бири саналади. Оилада болаларни тўғри ювинишга, қолаверса, ювиниш вақтида ҳам тежамли бўлишга ўргатиб бориш муҳим педагогик вазифалардан бири саналади. www.najot.com бу сиз билган сайтлар орасидаги энг қизиқарли ва фойдали маълумотларга тўла сайтдир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top