Салом азизлар. Худо бизни ўйлашимиз ва тахмин қилишимиз учун қоронғуликда ташлаб қўйгани йўқ. У Муқаддас Каломида ҳаётимиз учун ўзининг беш мақсадини очиқ намоён қилган. Муқаддас Калом бизнинг нима учун ҳаётлигимиз, ҳаёт қандайлиги, нимадан чекинишимиз ва келажакдан нималарни кутишимиз ҳақидаги Фойдаланувчи Қўлланмамиздир. У ўз-ўзига ёрдам бериш туридаги ёки фалсафий китоб билолмайдиган нарсаларни тушунтиради. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Биз Худонинг махфий, сирли ҳикмати борасида гапирамиз, У бу ҳикматни дунё бино бўлишидан аввал бизга улуғлик яратиш учун шайлаб қўйган эди.” (1 Коринфликлар 2:7).
Худо нафақат сизнинг ҳаётингизнинг бошланғич нуқтаси, балки унинг манбаси ҳамдир. Ҳаётингизнинг мақсадини билиб олишингиз учун дунёнинг донолиги эмас, балки Худонинг Каломига қарашингиз керак. Сиз ҳаётингизни психология, муваффақиятга етакловчи куч ёки руҳлантирувчи ҳикоялар асосида эмас балки абадий ҳақиқатлар асосида қуришингиз лозим.
Калом шундай дейди, “Худо ҳамма нарсани ўз ҳоҳиши бўйича бажаради. У биз учун ҳам Ўзининг орзу-ниятини амалга ошириб, бизни Масиҳ орқали азалдан танлади ва самовий меросдан баҳраманд қилди.” (Эфесликлар 1:11) Ушбу оятда сизнинг мақсадингиз учун уч қараш мавжуд:
Сиз ўзингизнинг шахсиятингиз ва мақсадингизни Исо Масиҳ билан муносабатда бўлиш орқали топасиз. Агар сизда шундай муносабат бўлмаса, кейинчалик мен сизга шундай муносабатни қандай бошлашни тушунтираман. Худо сиз У ҳақда ўйлаганингиздан анча илгари сиз ҳақингизда ўйлаётган эди. Унинг ҳаётингиздаги мақсади сиз туғилмасдан илгари мавжуд эди. У буни Ўзи сизнинг иштирокингизсиз режалаштирган. Сиз ўз мансабингиз, ўз қайлиғингиз, қизқишларингиз ва ҳаётингизнинг бошқа қирраларини танлашингиз мумкин, лекин ўз мақсадингизни танлай олмайсиз.
Ҳаётингизнинг мақсади Худо азалдан абадият учун белгилаган улкан, самовий мақсадларга хосдир. Худонинг Каломи айнан шулар ҳақида баён қилади.
Рус ёзувчиси Андрей Битов атеистик режим таъсирида ўсиб улғайган. Лекин бир ғамгин кунда Худо унинг эътиборини жалб қилди. Андрей шундай дейди, “Йигирма етти ёшимда метрода кетаётганимда ҳаёт гўёки тўхтаб қолиб, келажакда бўшлиқ мавжуддек ва ҳеч қандай маъно йўқдек надоматли туюлди.
Бирдан, ўз-ўзидан, ушбу ифода пайдо бўлди: Ҳаёт Худосиз ҳеч қандай маънога эга эмас. Ҳаёжондан, ушбу ифодани такрорлайвериб, мен ифодани худди эскалатордан юқорига кўтарилишдек юқорига кўтардим, метродан ташқарига чиқдим ва Худонинг нурида юрдим”. Сиз ҳаётингизнинг мақсади ҳақида қоронғуликда қолгандек ҳис қилаётган бўлишингиз мумкин. Табриклайман, сиз нурда юришга тайёрсиз ва сиз бунга арзийсиз.
Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.