2:58

Сиз тасодиф эмассиз

MP3

Салом азизлар. Сизнинг туғилишингиз хато ёки омадсизлик эмас ҳамда ҳаётингиз табиатнинг бахтли тасодифи эмас. Ота-онангиз сизни режалаштирмаган бўлишлари мумкин, лекин Худо сизни режалаштирган. У ҳеч қачон туғилишингиздан ҳайрон бўлмаган. Аслида У буни кутган эди. Онангиз қорнида пайдо бўлишдан олдин, Худонинг онгида мавжуд эдингиз. Сиз ҳақингизда У биринчи ўйлаган.

Ҳозир нафас олиб туришингиз тақдир, тасодиф, омад ёки мувофиқлик эмас. Сиз тириксиз, чунки Худо сизни яратишни ҳоҳлади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худованд мен учун Ўз мақсадини амалга оширади.” (Забур 137:8)

Худо танангизнинг ҳар бир қисмларини олдиндан тайинлаб қўйди. У атайлаб сизнинг ирқингиз, жинсингиз, терингизнинг ранги, сочингиз ва бошқа фазилатларингизни танлади. У худди Ўзи ҳоҳлаганидек танангизни яратди.

У шунингдек, сизда мавжуд бўлган қобилият ва ягона шахсиятингизни белгилаб қўйди. Муқаддас Калом шундай дейди, “Шаклим Сенга сир эмас эди, Пинҳона вужудга келганимни, Ернинг тубан жойларида тўқилганимни, Ҳаммасини ҳам Сен биласан.”(Забур 138:15). Сизни Худо аниқ мақсад учун яратганлиги сабабли, У сизнинг қачон туғилишингиз ва қанча вақт яшашингизни аниқлаб қўйди. У туғилишингиз ва вафот қилишингизнинг аниқ вақтини танлаб, олдиндан сизнинг ҳаётингизнинг ҳар бир кунини режалаштириб қўйди.

Каломда шундай ёзилган, “Ҳали бир кун ҳам яшамаганимда, Сен кунларимни тайин қилиб, ҳаммасини китобингга ёзган эдинг.” (Забур 138:16). Худо яна қаерда туғилишингиз ва Унинг мақсади учун қаерда яшашингизни ҳам режалаштирди. Сизнинг ирқингиз ва миллатингиз тасодифий эмас. Худо таваккал қилишга бирор имкон қолдирмади. У ҳаммасини Ўзининг мақсади учун режалаштирди. “Худо барча одамзодни бир одамдан яратиб, ер юзига тарқалиб яшашига йўл қўйган.

Инсониятнинг белгили даврларини, турли истиқомат жойларини Худо тайин этган.” (Ҳаворийлар 17:26). Ҳаётингизда ҳеч бир нарса асоссиз эмас. Ҳаммаси аниқ мақсадга эга. Энг ажабланарлиси, Худо қандай туғилишингизни ҳам тайин этди. Туғилаётган вақтингиздаги атроф муҳит ёки ота-онангиз ким бўлишларидан қатъий назар, Худо сизни яратишда режаси бор эди. Сизнинг ота онангизнинг яхши, ёмон ёки фарқсиз бўлганликлари муҳим эмас.

Ушбу иккала шахсда Худо Ўз онгидаги “сиз”ни яратиши учун айнан керак бўладиган ирсият борлигини биларди. Худо бирор нарсани тасодифий қилмайди ва У ҳеч қачон хато қилмайди. Унда ҳар бир нарсани яратишидан сабаб бўлади. Ҳар бир ўсимлик ва ҳайвон Худо томонидан режалаштирилган ҳамда ҳар бир инсон Унинг мақсади бўйича шакллантирилган. Худонинг сизни яратишдаги сабаб Унинг севгисидир. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “У Масиҳ ҳақи бизга муҳаббат кўрсатиб, бизни дунё яратилишидан аввал танлади.” (Эфесликлар 1:4) Нақадар ажойиб ҳаётга эгамиз!

Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top