3:04

Мақсадли ҳаётнинг устунлиги

MP3

Салом азизлар. Мақсад сари йўналтирилган ҳаётнинг бир мунча асосий фойдали қирралари мавжуд: Мақсадингизни билишингиз ҳаётингизга маъно беради. Биз маъноли бўлиш учун яратилганмиз. Шунинг учун инсонлар маънони топиш учун астрология ёки физикага ўхшаш шубҳали усулларни синаб кўришади. Агар ҳаётингизнинг маъноси бўлса, сиз ҳамма нарсага чидай оласиз; маъносиз ҳаётда ҳеч нарсага чидай олмайсиз.

Йигирма ёшдаги бир ёш йигит шундай ёзади, “Мен ўзимни муваффақиятсиздек ҳис қиламан, чунки ўзим ҳам билмайдиган бир киши бўлишга ҳаракат қилавераман. Билишимча буни бажаришни зўрға амаллайман. Агар бирор кун мақсадимни англасам, ўзимни яшашни бошлаётгандек ҳис қиламан.”

Худосиз ҳаётнинг мақсади йўқ ва мақсадсиз ҳаётнинг эса ҳеч кандай маъноси йўқ. Маъносиз ҳаётнинг эса ҳеч қандай аҳамияти ва умиди йўқ. Муқаддас Каломда турли хил шахслар ушбу умидсизликни ифода этганлар. Ишаъё пайғамбар Каломда шикоят қилади, “Мен ҳеч қандай мақсад учун меҳнат қилдим; Куч-қувватимни бекорга сарфладим.”(Ишаъё 49:4). Аюб пайғамбар эса шундай деган, “Ҳаётим умидсиз кунлар кетидан судралиб юрибди” ва “Мен воз кечаман; Яшашдан чарчадим. Мени ёлғиз қолдиринг. Ҳаётимнинг ҳеч қандай маъноси йўқ”(Аюб 7:6, 7:16). Энг катта фожиа ўлим эмас, балки мақсадсиз ҳаётдир.

Умид ҳаётингизда худди сув ва ҳаводек зарур. Сиз кураша олишингиз учун умид керак. Др. Берни Сигел саратон касаллигига чалинган беморларидан “Юз йил яшашни ҳоҳлайсизми?” деган саволни сўраш орқали қайсиларининг аҳволи кейинчалик енгиллашиши мумкинлигини олдиндан айта олган. Ҳаётдаги мақсадда кенг тушунчага эга беморлар “ҳа” дея жавоб бердилар ва улар омон қолиши мумкин бўлганларидир. Умид мақсад бўлиши орқали вужудга келади.

Агар сиз умидсиз бўлсангиз, кутиб туринг! Агар ҳаётингизни мақсад билан яшасангиз ажойиб ўзгаришлар рўй беради. Худо шундай дейди, “Мен сен учун нима режалаштираётганимни биламан. … “Менда сени жароҳатлайдиган режалар эмас, балки яхши режалар бор. Мен сенга умид ва яхши келажак бераман.”

(Еремиё 29:11). Сиз ўзингизни мумкин бўлмаган вазиятга тушгандек ҳис қилаётган бўлишингиз мумкин, аммо Худо шундай дейди, “Худонинг куч-қуввати бизда амал қилмоқда. Шунинг учун Худо биз сўраган ёки хаёл қилганимиздан ҳам ортиғини бажаришга ғоят даражада қодирдир”(Эфесликлар 3:20).

Мақсадингизни билишингиз ҳаётингизни оддийлаштиради. Бу нима қилишингиз ва нима қилмаслигингизни аниқлайди. Сизнинг мақсадингиз қайси фаолият муҳимроқ ва қайсилари муҳим эмаслигини баҳолашда андоза ҳисобланади. Сиз оддийгина қилиб, “Ушбу фаолият Худонинг ҳаётимдаги бирор мақсадини бажаришга ёрдам берадими?” деб сўрайсиз. Бу эса ҳар бир инсоннинг ўз ўзидан сўралиши керак бўлган доно саволлардан биридир. Хўш, ҳаётингиз мақсади қандай? Бу ҳақдаги фикрларингизни Дилкаш Радио телеграм каналимизда қолдиринг.

Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top