2:45

Шогирдликнинг учта қоидаси

MP3

“…Менга осмонда ҳам ерда ҳам бутун ҳокимият берилгандир. Шунинг учун бориб, барча халқлардан шогирд орттиринглар. Уларни Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан чўмдириб, имонга киритинглар. Мен сизларга буюрган ҳамма нарсага амал қилишни уларга ўргатинглар. Мана, Мен ҳар куни, дунёнинг охиригача сизлар билан бирга бўламан”. Салом азизлар. Шогирд орттириш мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз.

Масиҳнинг: “Мен сизларга буюрган ҳамма нарсага амал қилишни уларга ўргатинглар” деган сўзлари Буюк топшириққа тегишли. Жамоатни Буюк топшириққа итоаткор бўлишга ўргатиш шарт, аммо бу ишга кўпинча аҳамият беришмайди. Агар жамоат Буюк топшириқни бажармаса, бундай жамоат Худога итоаткорми? Ҳечам. Буюк топшириққа нисбатан қатъий содиқлик – Масиҳнинг бош бўйруғи ана шунда. Аммо Буюк топшириқни бажариш нимани англатади?

Итоаткорликнинг биринчи қоидаси — бу шогирд нима эканлигини тушуниш учун режали ҳаракат, кейин жамоатда бор бўлган турли воситалар ёрдамида шогирдларни “маҳсулот”лаштиришдир. Бу дастурда айнан бошланган ишни охирига етказишни кенг ранг-баранг усуллари ҳақида айтилади. Биргина режали интилишлар билан тўхтаб бўлмайди. Буюк топшириққа итоаткорликнинг бошқа қоидаси қайта ишлаб чиқариш ишига содиқликдир. Одамларнинг Хушхабар етказишга тайёргарлиги ана шундай содиқлик гувоҳидир: уларга буни қандай қилинишини, уни у билан бирга бажариб кўрсатиш керак ва кейин уларнинг ўзларига ўшани бажаришга ишониб топшириш керак. Жамоат умидларининг тузилиши ва тузилган умидларини қониқтириш учун ўқиш ташкил этиш ташкилотчилар бунга масъулиятли ёндашиш шарти билан, — ана шу қайта ишлаб чиқариш ишига ҳақиқий содиқликни намоён қилишдир.

Итоаткорликнинг учинчи қоидаси – кўпайиш ишига содиқ бўлишдадир. Бундай итоаткорликнинг гувоҳлигини истеъдодли бошқарувчиларни танлаб, улар орасидан устозларни тайёрлашда кузатиш мумкин. Гап устозларни гуруҳгуруҳ шогирдларни тайёрлайдиган ижобий шароитни шакллантириш учун махсус тайёргарлиги ҳақида кетаяпти. Танланганларга ўсиш гуруҳлари билан машғулот олиб боришни ва бошқа қобилиятли шогирдлар орасидан муррабийлар тайёрлашни ўргатишади. Шу ердан, яъни бу захирадан чўпонлар, янги жамоат асосчилари ва бошқа муҳим шахслар танланади.

Буюк топшириққа итоат қилиш уч ўлчовга боғлиқ: аниқлаш ва шогирдларни тайёрлаш режасининг борлиги. Ишига масъулият билан ёндашишда қайта ишлаб чиқариш ишига содиқлик йўли билан хушхабар айтишга ўргатиш. Бошқарувчи-мураббийларни махсус тайёрлаш ёрдами билан кўпайтириш ишига содиқлик. Мана шулар Буюк топшириққа итоаткорликнинг учта қоидаси, бундан ками эса – адашишдир. Раббим хизматингизни Ўзи баракаласин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top