Салом азизлар. Шогирд орттириш мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Шогирд ортириш ҳақида гап кетар экан, ҳосил сўзи имонли одамнинг ҳаёлига келиши табиий холдир. Ҳосилнинг нима эканлиги ҳақида ҳали ҳам баҳслашувлар бўлиб бормоқда. У шахсий хушхабарнинг ҳосилими ёки умумий ҳосилми? Шох новда билан боғлиқ бўлгани туфайли табиий ҳолда ҳосил келтиргани каби, шунга ўхшаб руҳан етук масиҳий ҳам ҳосил келтиради. Бундай масиҳий Руҳ ҳосилини келтиради: “…муҳаббат, севинч, хотиржамлик, сабр-тоқат, лутфкорлик, хайрихоҳлик, садоқат, мулоймлик ва ибодир” (Гал. 5:22-23).
Бу ҳосил ўзига хос тарзда актив, лекин пассив эмас. Севги — бу касалманд, кучсиз жилмайиш эмас; севги ҳаракат қилади, у яратади. Севги туфайли оддийгина ерга тушган ошхона анжомини кўтариб қўйиш мумкин ва қалбни Масиҳга келтириш мумкин. Илоҳий Руҳнинг самараси шахсий хушхабардан анча каттароқ ва шу билан биргаликда шахсий хушхабарсиз ҳосилдорлик бўлмайди.
Шундай қилиб, биз ҳосилдорликни фақат Хушхабар билан чегаралашни истамаймиз, лекин Руҳ ҳосилининг ҳамма аломатлари унга тегишлидир. Ҳар қандай имонли одам томонидан бажариладиган иш, ҳақиқатда кимгадир Исо Масиҳнинг ҳақиқийлигини гувоҳидир. Аниқ бир фактни назардан четда қолдириб бўлмайди, ҳамма масиҳийлар Исо Масиҳга бўлган имони ҳақида ҳаммага гувоҳлик қилиши керак.
Ҳосил келтириб, Худога ёқмоқ мумкин, лекин Масиҳга келтирган имон ҳақида гувоҳлик бериш шарт эмас деган сохта таълимотдан жамоат изини ҳимоя қилиш керак. Бундай бўлмаслик кераклиги мутлақо аён ҳақиқатдир. Ўзининг имони ҳақида гувоҳлик бермайдиган масиҳий бўлмайди. Ўзининг имони ҳақида гапирмаган шогирд ҳам бўлмайди. Имони ҳақида гувоҳлик бермайдиган масиҳийлар бор, лекин Худони улуғлаб, дунёга Масиҳ ҳақида гапирмайдиган шогирд умуман йўқ.
Ҳосил келтирувчи ва Хушхабар етказувчи махсус одамлар бор. Ҳар қандай хушхабар етказиш тадбирининг вазифаси — бу Қутқарувчига қалбларни олиб келиш. Ҳосилдор шогирд Масиҳга ўз яқинларини олиб келмаганлиги ақлга сиғмайди. Ҳосилдорликнинг энг юқори босқичи — бу шахсий гувоҳлик. Исо “Мен сизларни танладим. Бориб ҳосил беринглар ва ҳосилингиз боқий бўлсин” деганида У, шубҳасиз, Худонинг Каломини бутун дунё бўйлаб тарқатилишини назарда тутган. Ҳар қайси шогирд Хушхабар етказишни билади, у билибгина қолмай, буни қандай етказишни ҳам билади ва яқинларини Масиҳга келтира олади. Масиҳ қайта тикланишни ҳар қайси шогирддан кутади.
Мураббийлик учун Хушхабар мутлақо керакли. Ўзларини шогирдман деганлар ва ўзининг Масиҳга ишонгани ҳақида гапирмаган одамлар анчагина. Ўзининг имони ва мураббийлиги ҳақида эълон қилувчи ва шу билан биргаликда шахсий Хушхабар етказиш ишида тайёргарликка ва жавобгарликка эътибор бермаётган жамоатлар ҳам етарли. Ҳосилдорсиз шогирдлар бўлмайди. Шогирдлар кўпаяди ва Масиҳ учун янги шогирдларга эга бўлишади. Мана шунинг учун улар – жамоатнинг маҳсулоти деб хисобланади. Раббим хизматингизни Ўзи баракаласин. Омон бўлинг.