3:@6

Қувонч ва азоб-укубатлар

MP3

Салом азизлар. Шогирд орттириш мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Шогирд Худони улуғлаши ўзининг шахсий ҳислатлари ёки маҳорати туфайли эмас, бу кўпроқ мураббий ишининг натижасидир. Бу кенг нуқтаи назардан мутлақо муҳим бўлгани учун мен бу ҳақида эслатдим. Раббимиз, “Сизлар кўп ҳосил берсангиз, Отам улуғланади, сизлар эса Менинг шогирдларим бўласизлар” (Юҳ. 15:8) деб айтган эди. Мен ўзим шахсан қандай қилиб Худони улуғлашни аниқлашга ҳаракат қилганимда, олдинига мана шу нарса мени ажаблантирар эди. Ҳеч бир масиҳий бунга қарши ҳеч нарса айтолмайди, доимо Худованд халқининг мақсади Худонинг улуғлигидадир. Шубҳасиз, бу жамоатга нисбатан ҳам тўғри. Эфесликлар мактубида Павлус ажойиб ибодатининг охирида буни жуда яхши ифодалайди: “Худонинг куч-қудрати бизда амал қилмоқда. Шунинг учун Худо биз сўраган ёки хаёл қилганимиздан ҳам ортиғини бажаришга ғоят даражада қодирдир. Унга Исо Масиҳ уммати орқали ва Исо Масиҳнинг Ўзи орқали наслдан-наслга, то абад шон-шарафлар бўлсин! Омин” (Эф. 4:20-21). Шогирдларни тайёрлаганда жамоат Худони яхшироқ улуғлайди, чунки ҳосилдор шогирдлар Худони улуғлашади. Масиҳнинг ҳақиқий шогирдлари – ҳосилдор шогирдлардир (Юҳ. 15:8). Масиҳ шогирдларни тарбиялашни топширган, чунки улар табиий ҳолда қайта тикланишади ва кўпайишади, оқибатда улар бутун жаҳонга хушхабар етказишга олиб келади.

Маттонинг хушхабарида (28-боб) Масиҳ бориб ҳамма халқларни ўргатишга буюрса, Юҳаннонинг хушхабарида (15-боб) эса У билан алоқада бўлган, Унга итоаткор бўлиб, яхши ҳосил келтирадиганларни шогирд ҳисоблашни буюради. Шу тарзда улар Худони ҳамма нарсадан кўпроқ улуғлайди. Бундай одамларни тарбиялашга ўзини бағишласа бўлади. Жамоат итоаткор бўлсин ва ўзининг муқаддас мақсадини адо этсин! Мен ҳурсанд бўлишни истамаган одамни ҳеч учратмаганман. Исо ҳам ҳурсанд бўлган: “Менинг шодлигим сизларга ўтсин ва кўнглингиз қувончларга тўлсин, деб Мен бу сўзларни сизларга айтдим” (Юҳ. 15:11). Фақат шогирдлар – қувонч ворислари. Қувончни яхши кайфиятдан ажрата билиш керак. Мен яхши кайфиятга қарши эмасман, бироқ у қувончга қараганда тез ўткинчи ва бир лаҳзалидир. Ҳаётий ҳолатларга қараб кайфият келади ва кетади. Ҳаётнинг қулай шароитларида ҳар ким яхши кайфиятда бўлиши мумкин, бунинг устига Худонинг аралашуви талаб қилинмайди. Қувончни эса хотиржамликнинг ғайритабиий туйғуси, деб атаса бўлади. Бундай туйғу биз Худони рози қилганимиздан келади. Одамлар мени бахтсиз қила оладилар, аммо ҳеч ким мендан қувончни тортиб ололмайди. Исо хочга бораётганида қувонч ҳис этар эди. Бутрус зиндонда бўлатуриб, қувончидан қўшиқ айтарди. Азоб-уқубатларга дуч келганларнинг кўпчилиги, имон учун жабрланганлар, катта қувғинлар пайтларида бизларга чексиз ва тўхтовсиз қувончлари ҳақида гувоҳликлар қолдиришган. Бундай қувончга эга бўлишни истаганларга Исо шундай мурожаат қилади: “Менинг шогирдим бўлиб қувончга тўлиш имкониятинг бор: Мен сени қувончга тўлиб юришингни истайман. Бундай қувончга тўлиш учун Мен буюрганларимни бажариб, яъни Менинг шогирдим бўлишинг лозим. Агар Мен билан Калом ва ибодат орқали алоқада бўлсанг, агар итоаткорликка севги билан бўйсунсанг, агар ўзингни мураббийлик ишига бағишласанг, сен Худони улуғлантирасан ва буюк қувончни қабул қилиб, тинчликка эга бўласан”. Раббим хизматингизни Ўзи баракаласин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top